JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

10-04-2017 20:57 Yangiliklar, Kengash faoliyati

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси 2017 йил 7 апрель куни Навоий шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессия ишида Навоий шаҳар Кенгашининг депутатлари, вилоят ҳокимлиги масъул мутасаддилари, вилоят ва шаҳар ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари таклиф этилиб, жами бўлиб 110 нафар иштирокчи қатнашди.

Сессияни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Қурбонов Фарход Абдусаломович олиб борди ва вилоят ҳокими Турсунов Қобул Бекназарович иштирок этди.

Шунингдек, сессия тартибига биноан сессия котиби этиб, 11-Янгиобод" сайлов округи сайлов округидан сайланган депутат Джураев Жамшид Комилович сайланди.

Сессия ишида ташкилий масала яъни, 2013 йил буён Навоий шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ахатов Неъматилло Асатовични лавозимидан озод этиш, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича хизматининг адлия, прокуратура ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Халилов Умарбек Яхшимуродовични Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан сўз вилоят ҳокими Турсунов Қобул Бекназаровичга берилди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида Навоий вилояти ҳокимининг 2017 йил 7 апрелдаги "Ахатов Неъматилло Асатовични Навоий шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисида”ги Қк-9-сонли қарори ҳамда 2017 йил 7 апрелдаги "Халилов Умарбек Яхшимуродовични Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида”ги Қк-10-сонли қарорини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ушбу қарори юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, 2-"Истиқлол” сайлов округидан сайланган Навоий шаҳар Кенгаши депутати Азимов Амир Абралович, 12-"Лочин” сайлов округидан сайланган Навоий шафар Кенгаши депутати Турсунназарова Клара Ғайбуллаевна, 3-"Янгиариқ” сайлов округидан сайланган Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ризаев Фозил Маманович, 10-"Зарафшон” сайлов округидан сайланган Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ҳайитов Рустам Бурхонович, Навоий шаҳридаги "Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавлонов Мирсаид Саидалиевичлар сўзга чиқиб, янги номзод ҳақида ўзларининг илиқ фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!