JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТИНЧЛИК – ОДДИЙ СЎЗ ЭМАС!

ТИНЧЛИК – ОДДИЙ СЎЗ ЭМАС!

28-04-2017 15:01 Navoiy shahri, Maqolalar

Шаҳримизнинг "Мурувват” маҳалласида истиқомат келаётган онахон, қарийб бир асрга тенг умр йўлини босиб ўтаётган Раҳима Кильдиярова ҳам Иккинчи жаҳон урушида фашизм босқинчиларига қарши мардонавор жанг қилган кишилардан саналади.

– Тинчлик – бу оддий сўз эмас. Болаларим, сиз уни асраб-авайланг, қадрига етинг, – дейди Раҳима она. – Жасур, ватанпарвар инсонлар қаторида мен ҳам ўша йиллари жангга отландим. Польшада фашизм босқинчиларига қарши кечган шиддатли жангларда иштирок этганман. Мен зенит тўпи билан ҳаво ҳужумига қарши курашишда астойдил хизмат қилдим ва душман устидан қозонилган ғалабага ҳиссамни қўшдим. Ўша шиддатли жангларда қанчалаб дўстларимиз ҳалок бўлишди. Айримлари яраланиб, ногирон бўлиб қолишганди. Бунинг устига очарчилик, озиқ-овқатларнинг етарли эмаслиги ҳам кишиларнинг силласини қуритарди. Аммо биз чидам ва бардош билан Ватан озодлиги, тинчлиги учун курашдик.

Сержант Раҳима Кильдиярова ўша пайтлари ёш қиз бўлса-да, эр-йигитлар қаторида қўлига қурол олиб, жангга кирганидан асло нолимади. У халқ бошига тушган қаҳатчилик ва очарчиликларни, бир бурда нон топиш учун тинимсиз ишлаб, фронт ортида оғир меҳнат қилган хотин-қизлар ва кексаларнинг машаққатли ҳаётини кўрди ва ўша кунлар онахоннинг юрагида ўчмас из қолдирди.

– Иккинчи жаҳон урушида нафақат онам, балки отам Гиндалиф Кильдияров ҳам биринчилардан бўлиб жангга кирган эдилар, – дейди Раҳима онанинг ўғли Рафик Кильдияров. – Отам жанг майдонида оғир яраланиб, бир неча ой давомида госпиталда даволанган, сўнг яна жанг майдонига борган экан. Уруш тугалланиб, тинч кунлар бошлангач, улар Ўзбекистонга кўчиб келишган. Бугун отам орамизда бўлмаса-да, биз у кишининг номини ҳар доим ҳурмат билан ёдга оламиз. Онам оғир уруш йилларини бошидан кечиргани учун тинчлик, осойишталикнинг қадрини чуқур­роқ ҳис қилади.

Урушдан кейинги йилларда Раҳима она Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли корхонага ишга кириб, узоқ йиллар шу ерда меҳнат қилди. Мустақиллик йилларида у давлатимизнинг бир қатор орден ва медаллари билан тақдирланди. Жорий йилда ҳам Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан урушда қатнашганлар, фронт ортида фидойилик кўрсатган инсонлар ҳолидан хабар олинаётгани онахонни мамнун этди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Мурувват” маҳалласи фаоллари ва жамоатчилик вакиллари у кишининг ҳам хонадонида бўлишди. Бу йил Раҳима онага ҳам "GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз харид қилиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификати топширилди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик нафақат Раҳима онани, балки бугун орамизда яшаётган табаррук ёшдаги барча Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини чиндан-да мамнун этди.

Айни кунларда қутлуғ 93 ёшни қарши олаётган қаҳрамонимиз ким билан суҳбат қурмасин, бугунги нурафшон кунларга етказганига шукрона айтиб, мана шу Ўзбекистон диёрида яшаётганидан бахтиёр эканлигини бот-бот такрорлайверади, қўлларини дуога очиб, элга омонлик тилайверади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!