JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҲЕЧ ҚАЧОН ДУНЁДА УРУШ БЎЛМАСИН

ҲЕЧ ҚАЧОН ДУНЁДА УРУШ БЎЛМАСИН

28-04-2017 15:05 Navoiy shahri, Maqolalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тў
ғрисида”гиФармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Навоий вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлари "Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Навоий шаҳар бўлими, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда бир гуруҳ ўқувчи ёшлар Навоий шаҳрида яшаётган барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига бориб, уларни байрам билан табрикладилар, фармонда белгиланганидек, икки миллион сўмдан нақд пул ва совға-саломлар топширдилар.

– Бу кунларнинг қадрига етайлик, – дейди 94 ёшли Қаландар ота Кабулов – Кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошим осмонга етди. Давлатимиз томонидан биз фахрийларга берилаётган эътибордан, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг эъзозида эканлигимиздан кўзимга қувонч ёшлари келди. Урушнинг оғир кунларини биз кўрдик, бошқа биров кўрмасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ҳеч қачон дунёда уруш бўлмасин.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бошқа нуронийлар ҳам юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуо қилдилар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!