ДОНОР – САХОВАТЛИ ҚАЛБ ЭГАСИ
Ҳар йили республикамизда донорлар ҳиммати туфайли кўплаб юртдошларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бугунги кунда республикамиздаги барча қон қуйиш станциялари замонавий жиҳозлар билан таъминланган ва қон хизмати учун барча қулай шароитлар мавжуд. Бу муассасаларда даволаш масканларини туну кун қон қисмлари билан таъминлаш кенг йўлга қўйилган. Ушбу таъминотнинг тўлиқлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун беғараз қон топширувчи инсонлар ҳамиша зарур.
Иш тажрибамдан шу нарса маълумки, беморлар учун олинган қон маҳсулотлари ўрнини бемор қариндошлари орқали тўлдириши керак бўлган бир пайтда унга қонни қон хизмати ходимлари топиб беришади. Бундай пайтда, албатта, олинган қоннинг ўрнини ҳам тўлдириб туришимиз зарур. Даволаш муассасаларини зарур бўлган миқдорда қон билан таъминлаш учун жуда кўп донор қони керак бўлади. Шу боис бизнинг қон қуйиш хизматимизда донорлар ҳурматли шахс ҳисобланади. Улар ўз халқига беғараз кўмак берувчи инсон, сахий қалб эгасидир.
18 дан 60 ёшгача бўлган ҳар бир соғлом киши ўзининг жинси, касбидан қатъи назар, донор бўлиши мумкин. Донор бўлишни хоҳлаган ҳар бир киши, аввало, тиббий кўрикдан ўтади. Чунки олинган қон унинг соғлиғи учун зарар келтирмаслиги ва унинг қони орқали бошқа бир бемор кишига ҳам бирор касаллик юқиш хавфи бўлмаслиги керак. Олинаётган қоннинг таркиби юқори технологиялар асосида текширилиб, қонда ҳеч қандай касаллик йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнггина улар керакли муассасаларга тарқатилади.
Бугунги кунда қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёж жуда катта. Бағрикенглик намунасини кўрсатиб, ҳамюртлари эҳтиёжи учун қон топширган ҳар бир фуқаро юртимиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишга беқиёс ҳисса қўшган бўлади. Яъни донор оғир ётган беморлар ҳаётини сақлаб қолади. Айниқса, камқонлик, оққон, саратон каби касалликларда, туғруқ пайтида ва турли фавқулодда ҳолатларда, оғир жароҳатлар олганда, кўп қон кетиш ёки куйиш касалликларида беморга қуйиладиган қоннинг аҳамияти жуда катта.
Ҳар йили Халқаро қон донорлиги куни кенг нишонланади. Шу муносабат билан бу йил донорлар куни "Сиз нима билан ёрдам бера оласиз?” ва "Қон топширинг. Уни ҳозир топширинг. Уни тез-тез топширинг” шиорлари остида ўтказилди.
Меҳрли ва саховатли азиз юртдошлар! Сиз ҳам беғараз инсонпарварлик хислатингизни намоён этинг ва донор бўлинг. Қоннинг ҳар томчиси ҳаёт демакдир ва у оғир ётган кўплаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, донорлик инсон қалбида ватанпарварлик, эзгулик ва одамийлик туйғуларини уйғотади. Сизу биздан нажот кутиб турган кишилар ҳаётини сақлаб қолайлик, биз ҳам донор бўлайлик.
С. ТУРСУНОВ,
вилоят қон қуйиш
станцияси бош врачи.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi