JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МУСТАҚИЛЛИК МАҲАЛЛАЛАРИ

МУСТАҚИЛЛИК МАҲАЛЛАЛАРИ

28-07-2017 10:07 Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar

Истиқлолнинг дастлабки даврида шаҳарнинг якка тартибдаги ҳовли-жойлардан ташкил топган темир йўл вокзалига туташ қисмидагина тўртта маҳалла бор эди, холос. 1994 йилга келиб эса уларнинг сони ўттизтага етди. Бугунги кунда уларнинг ҳар бири маҳалладошларни давлат ва жамият олдида, ўз зиммасида турган вазифаларни уддалашга руҳлантириш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом маънавий муҳит, барқарор ижтимоий-иқтисодий та­рақ­қиёт, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг чинакам марказига айланган. Шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, ана шуларнинг гувоҳи бўлдик.

– Маҳалламиз 1994 йилнинг октябрь ойида ташкил топган, – дейди "Лочин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаббат Эргашева. – Мана уч йилдирки, маҳалла фаоллари ва мутахассисларининг самарали фаолият юритишлари учун барча имкониятлар яратилган ўз биномизда ишлаб келаяпмиз. Бугунга келиб, у маҳалла аҳлининг оғирини енгил қиладиган, дардини тинглайдиган, оилалар ва маҳалла ҳаётига оид долзарб масалалар муҳокама этилиб, энг мақбул қарорларга келинадиган севимли мас­канга айланган. Бунда барча фаолларимиз ўз вазифаларига сидқидилдан, масъулият билан ёндашаётганликлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Биз ўз фаолиятимизда, айниқса, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қара­таяпмиз. Маҳалла фуқаролар йиғи­ни­да болалар ва хотин-қизлар учун турли тўгараклар, кутубхона ташкил этилиб, фаолият юритаётганлиги, турли йўналишлардаги кўрик-танловлар, фестиваллар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилаётганлиги, аҳоли ўртасида тегишли мутахассислар иштирокида учрашув ва суҳбат­лар уюштирилаётганлиги, ҳу­қуқ-тартибот органлари билан ҳам­корликда тизимли равишда профилактик тадбирларнинг йўлга қўйил­ганлиги кутилган самараларни бер­моқда. Мана икки йилдирки, маҳал­ла ҳудудида ёшлар ва хотин-қиз­лар ўртасида жиноятлар содир этил­маётганлиги ҳам шундан далолатдир.

Бу ерда ким билан суҳбат­лаш­­майлик, маҳалла фуқаролар йиғи­ни фаолиятидан, давлатимиз ва Президентимизнинг чинакамига халқ­­парвар сиёсатидан мамнунлик­ларини билдиришди. Жумладан, биринчи гуруҳ ногирони Салтания Тан­кова, уруш орти меҳнат фронти қат­нашчилари Турсунтош Наврўзова ҳамда Бозор Норбўтаева, пенсионер Бела Паноҳовалар маҳалла ҳамиша, ҳар бир ишда ҳамкор ва мададкор бў­либ келаётганлигини таъкидлашди.

"Бунёдкор” маҳалласи ҳам шаҳарда энг намуналилардан. 1050 дан ортиқ кўп қаватли уйлардаги 4300 нафарга яқин аҳолини бирлаштирган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи мана иккинчи йилдирки, ўзининг янги биносида фаолият юритаяпти.

– Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини маҳалладошларимиз "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиорини қалбларига жо этган ҳолда катта кўтаринкилик билан кутиб олишаяпти, – дейди МФЙ масъул котиби Наргиза Ҳайдарова. – Маҳалламизда Тиббиёт коллежи ҳамда 15-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшларни дарсдан бўш вақтлари, ёзги таътил кунлари спорт машғулотларига жалб этиш, турли мусобақалар ташкил қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Футбол жамоамиз маҳаллалар болалари ўртасидаги "Футболимиз келажаги” мусобақасининг дастлабки маҳал­ла­лараро босқичида 13-14 ёшлилар тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Маҳаллада энг имтиёзли фуқаролар – жажжи ўғил-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаяпти. Бу ердаги ўндан ортиқ болалар ўйин майдончаларининг таъмирланиб, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ҳомийларни жалб этган ҳолда яна бир намунали болалар ўйингоҳи ташкил этилганлиги уларнинг қувончига қувонч қўшди.

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ҳам алоҳида эътиборда. Маҳалла маркази қошида новвойхона ва сартарошхона ишлаб турибди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришда саккиз нафар маҳалладошларга ер майдонлари ажратилганлиги ҳам кутилган самарани берди. Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўкони, эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, пайнет шохобчаси сингари хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси тармоқлари кенгаймоқда.

– Маҳалламизда тадбиркорлик истагидагилар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиб келинаяпти, – дейди маҳаллий тадбиркор Наргиза Саҳатова. – Шу туфайли "Малика” тикувчилик цехини ишга туширдим. Ишлаб чиқараётган тикувчилик ва тўқувчилик маҳсулотларимиз барчага манзур бўлаётганидан мамнунмиз.

Биз билан суҳбатда М. Абдиева, Ҳ. Аҳадова, Г. Қодирова каби тадбиркорлар ҳам маҳалла фуқаролар йиғини шаънига илиқ фикрлар билдиришди.

Шаҳарнинг қайси маҳалласида бўлмайлик, истиқлол туфайли аҳо­лига яратилган кенг имкониятлар ва уларнинг қувончли натижалари устидан чиқдик. Жумладан, "Ҳаёт” ва "Истиқлол” маҳаллаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида эришилган натижалар эътиборимизни тортди. Уларда яшовчи аҳолининг аксарияти ўзларининг томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйганлиги, шунингдек, иссиқхоналар қуриб, қишин-ёзин турли сабзавотлар, шифобахш кўкатлар, помидор, бодринг ва турфа гуллар етиштираётганлиги ибратга сазовордир. "Истиқлол” маҳалласида яшовчи Шуҳрат Истамов эса парран­дачиликни йўлга қўйди. У уч йил муқад­дам турмуш ўртоғи Манзура опа билан тўрт сотихли ҳовлисида бедана, товуқ, ўрдак, ғоз ва курка каби паррандаларни парваришлаб, тухум ва парҳез гўшт етиштиришга киришганди. Бугун оилавий тадбиркорлар 2000 та пар­ранда, асосан, бедана ўстириб, истеъ­мол бозорига ана шундай шифобахш маҳсулотларни етказиб беришаяпти.

– Яқинда яна 10 сотих ерга эга бўлдик, – дейди Ш. Истамов. – Ҳо­зирча муаммо бўлиб турган электр энергияси таъминотини ҳам йўлга қўйсак, беданалар сонини 20000 тага, товуқлар сонини эса 10000 тага етказишимиз мумкин. Бу эса камида ўн нафар маҳалладошларимиз учун янги иш ўринлари ҳам демакдир.

Шаҳримиз маҳаллалари доимий равишда ривожланиб, фаолияти такомиллашиб бормоқда. Бунда шу мақсадга йўналтирилган Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.

– Шу кунларда бутун мамлакати­миздаги сингари шаҳримиз маҳал­лаларида ҳам энг азиз, энг улуғ байрамимизга қизғин тайёргарлик бормоқда, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий шаҳар бўлинмаси раиси Аҳрор Пирназаров. – Каттаю кичик бирдек, "Фидо­йинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида байрамга ҳозирлик кўришаяпти. Фондимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига бағишлаб шаҳар ҳокимлиги маънавият бўлими билан ҳамкорликда барча маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот гу­руҳ­­лари иштирокида "Фидойинг бўл­гай­­миз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг бутун дунёда ягона тизими ҳисобланган маҳалла институти мустақиллик меваси бўлиб, у истиқлол йилларида ҳар томонлама ривожланди, фаолият миқёслари кенгайди. Бу борадаги ишлар кўлами, айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан янада янги босқичга кўта­рил­ди. Фармон асосида "Навоий шаҳрида 2017-2021 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мус­таҳ­камлаш, болалар спорт майдон­чалари, маиший хизмат кўр­са­тиш объектларини ташкил этиш бўйича дастур” қабул қилиниб, амалга оши­рил­моқда. Унга кўра, яқин беш йил мобайнида умумий қиймати 4 миллиард 120 миллион сўмга тенг 18 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Ҳа, шаҳарда истиқлол йилларида вужудга келиб, тобора такомиллашиб бораётган маҳаллалар навоийликлар маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Бугун улар ўзларининг келажагини қадрдон маҳалласисиз тасаввур этишмайди. Чунки Ватан маҳалладан бошланишига мустақиллигимизнинг ўтган даврида тўлиқ ишонч ҳосил қилишди.

Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!