ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ – ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ хўжалиги масканлари, шунингдек, аҳоли тураржойларидаги мавжуд иситиш ва ёритиш тармоқларининг ёнғинга қарши ҳолатлари текшириб чиқилиб, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида меҳнат жамоалари билан йиғилиш ва учрашувлар ўтказилаяпти.
Аҳоли яшаш жойлари, корхона, ташкилот, муассаса, айниқса, мактаб, "Меҳрибонлик уйи”, мактабгача таълим ва даволаш муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирларда иштирокчиларга фуқароларнинг оловдан фойдаланишда эҳтиётсизликлари, газ ва электр ускуналардан нотўғри фойдаланишлари, носоз иситиш печларни ишлатиш, ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиши мумкинлиги атрофлича тушунтирилди.
Шу мақсадда маҳаллаларда ёнғин хавфсизлигини ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган тадбирларни юқори савияда бажариш йўлида ҳудудий профилактика инспекторлари, ички ишлар идораларининг бошқа соҳавий хизматлари, маҳалла посбонлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ички ишлар идораларининг бошқа соҳа хизматлари билан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, содир этилган жиноятларни иссиғида очиш, қонунбузилиш ҳолларини, қидирувда бўлган шахсларни, катта миқдорда товар-моддий бойликларни сақлаш, ноқонуний қурол сақлаш, наркотик моддаларни сақлаш, сотиш, ўстириш ҳолатларини, ноқонуний спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа ҳолатларни аниқлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда чора кўриш учун тегишли соҳа хизматларига тақдим этилиши назоратга олинди.
Жумладан, инсонлар ҳаётини ёнғинлардан ҳимоя этиш, кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида республика, вилоят ва шаҳар телевидениялари орқали 68 та кўрсатув, радиотармоқлар орқали 445 та эшиттириш ташкил этилди, кўп нусхали газеталар саҳифаларида 57 та ва ишлаб чиқариш корхона ҳамда ташкилотлари деворий рўзномаларида 58 та мақолалар чоп этилди.
Ёнғинларнинг аксарият қисми аҳоли тураржойларида содир бўлаётганлигини эътиборга олиб, вилоятдаги 167 минг 947 та аҳоли яшаш уйларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш мақсадида 75 минг 634 тасида текширувлар ташкиллаштирилиб, 178520 нафар аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.
Ёнғиннинг салбий оқибатлари, инсониятга етказадиган моддий ва маънавий зарарини халқимиз яхши билади. Шу боис аҳоли билан ўтказиладиган тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини янада ошириш, бу борада маҳалла, шаҳар ва туман ҳокимликлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар ва аҳоли билан ўтказиладиган тадбирларда юз берган ёнғин оқибатлари видеороликлар орқали намойиш этилиб, чуқур тушунтирилмоқда. Энг муҳими амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар муваффақиятларга омил бўлаётир.
Завқиддин ФАРДАЕВ,
Навоий вилояти
ИИБ ЁХБ бошлиғи,
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi