JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

Жорий йилнинг 29 июль куни Навоий шаҳридаги 8-сонли Мусаҳиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар шаҳар Кенгаши раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, халқ таълими муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида:
1. Жорий йилнинг 12 июль куни Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор орқали учрашувида "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузаларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида.
2. Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партиясининг Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ташаббуси билан киритилган "Навоий шаҳридаги ички йўлларнинг аҳволи” тўғрисида.
3. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси Навоий шаҳар бўлими ташаббуси билан киритилган Навоий шаҳрида фаолияти тугатилган ва тўхтаб турган тадбиркорлик субъектларини ўрганиш натижалари тўғрисида.
4. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан киритилган "Ёшлар билан ишлаш соҳасида Навоий шаҳарида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”.
5. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан киритилган "Иссиқлик энергияси самарадорлигини ошириш, уй-жой биноларида иссиқлик энергияси истеъмолини белгиланган меъёрлар ва стандартлар талаблари даражасига етказиш, табиий газ ва электр энергиясини аҳолига етказиб беришнинг аҳволи ҳамда 2017-2018 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрганлик кўриш тўғрисида” масалалар муҳокама этилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаркати вакиллари билан видеоселектор орқали учрашувида "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузалари намойиш этилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши депутатларининг ахборотлари эшитилди.
Бундан ташқари шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари музокалаларда иштирок этишди.
Сессия якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!