ЎЗБЕКИСТОН ВАЛЮТА КОНВЕРТАЦИЯСИНИ ОЧДИ
Жорий йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз амалга оширилиши белгиланди. Эндиликда, юридик шахслар 2017 йил 5 сентябрдан эътиборан, жорий халқаро операцияларни, жумладан товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмаларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин.
Жисмоний шахслар ҳам чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш бўйича амалдаги тартибга асосан, эркин сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши, шу жумладан банк ҳисобварақлари орқали чет элда ўқиш, даволаниш ва бошқалар учун тўловни амалга ошириши мумкин.
Бундан ташқари, банклар томонидан аҳоли билан банк-айирбошлаш операцияларини сифатли ўтказиш учун жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби соддалаштирилди. Шунингдек, тижорат банкларининг филиаллари ва мини-банкларида, айниқса, йирик савдо марказлари ва бозорларда қўшимча валюта айирбошлаш шохобчалари очилди. Конверсион бўлимлар орқали чет эл валютасини сотишда олинадиган воситачилик ҳақи миқдори имкон даражасида пасайтирилди. Энг аҳамиятлиси, халқаро тўлов карталаридан хорижда фойдаланишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинди.
Фармонда, миллий валютамиз сўмнинг курсини хорижий валютага нисбатан белгилаш фақатгина, валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда банклараро савдоларда Марказий банкнинг иштироки камайтирилади – фақат алоҳида ҳолларда Марказий банк айирбошлаш курсининг ҳаддан ортиқ тебранишини бартараф этиш учун хорижий валютани сотиш ёки сотиб олиш операцияларини амалга ошириши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, "яширин” иқтисодиётнинг қисқариши ва пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш юридик шахслар учун конвертацияни амалга киритиш мақсадларидан бири ҳисобланади.
Акбар ЖАЙНАРОВ.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul