ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА БИРИНЧИ МАРТА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонини имзолади.
Маҳкумларни афв этишга қаратилган мазкур фармон Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинди.
Афв этиш ҳукм қилинган шахсга нисбатан инсонпарварлик ифодаси бўлиб, уни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилади ёхуд суд томонидан белгиланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштиради.
Амнистия акти жиноят содир қилган маълум тоифадаги шахсларга жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини қўлламаслик, уларга тузалиш имкониятини бериш ёки бу чоралар қўлланганда уларнинг аҳволини яхшилаш мақсадида кўрсатиладиган инсонпарварлик ифодаси ҳисобланади.
Давлатчилигимизнинг узоқ тарихида ҳам афв этишга оид ҳужжатлар қабул қилинганлигини кузатишимиз мумкин. Бунга мисол сифатида буюк саркарда Амир Темурнинг "олтмишдан ошгандан ош сўрама” ёки "биринчи марта гуноҳ қилган шахснинг гуноҳидан ўтинглар, иккинчи марта гуноҳ қилган шахснинг ҳам гуноҳидан ўтинглар, учинчи марта гуноҳ қилган шахсни гуноҳига яраша жазоланглар”, деган ўгитларини келтириш мумкин.
Шу йилнинг 29 сентябрида Президентимиз томонидан қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, ҳар бир маҳкумнинг шахси, улар томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, содир этилиш ҳолатлари ва оқибатлари, етказилган зарарнинг қопланганлиги, шунингдек, жабрланган томон ва жамоатчилик муносабати ҳар томонлама пухта ўрганиб чиқилди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони ҳам ана шу ўрганиш ва амалга оширилган ишлар натижаси асосида 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этиш тўғрисидадир.
Ушбу қонуний ҳужжатнинг қабул қилиниши – қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.
Жамшид ЖЎРАЕВ,
халқ депутатлари Навоий
шаҳар Кенгаши депутати.
Фахриддин БЕКМУРОДОВ,
9-умумтаълим мактаби директори.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul