ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШУВ
Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида жойларда маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Шаҳримизнинг "Тинчлик” маҳалласидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган шундай тадбирда вилоят ҳамда шаҳардаги бир қатор ташкилот ҳамда корхоналар, муассасалар раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Умарбек Халилов бошқариб борди.
Йиғилиш кун тартиби доирасида аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, коммунал хизмат ва бошқа масалалар юзасидан мулоқотлар олиб борилди.
Хусусан, унда маъруза қилган вилоят ҳокими Қобул Турсунов ҳудудларда барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш, сектор раҳбарлари томонидан жойлардаги муаммоларнинг бартараф этилиши ҳамда жамиятда қонунийликни қарор топтириш масалаларига алоҳида тўхталди. Шунингдек, шаҳар ҳокими У. Халилов ҳам сўзга чиқиб, жорий йилда "Тинчлик” маҳалласи аҳолисини доимий ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудда 400 метрлик сув қувурлари янгиланиб, масала ечилгани ва 2018 йилда айни шу мақсад учун яна қўшимча равишда 485 миллион сўмлик маблағ йўналтирилиши режалаштирилаётганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у маҳалладаги бўш ётган бино қайта таъмирланиб, 20 нафар ногирон доимий яшаш жойи билан таъминлангани, мазкур бинонинг иккинчи қаватида эса кичик ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Йиғилиш давомида маҳалла аҳолиси томонидан бу ерда кутубхона, дорихона, савдо маркази, нуронийлар чойхонаси, тантаналар уйини қуриш, автобус қатновини тартибга солиш каби масалалар юзасидан тушган саволларнинг ечими бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Меҳринисо МУХИТДИНОВА.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul