ЭЪТИБОРДАН МИННАТДОР ҚАЛБЛАР
Инсон манфаатлари олий қадрият саналган мамлакатимизда соғлом кишилар қаторида ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга ҳам давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, турли корхона ва ташкилотлар раҳбар ходимлари, депутатлар ва ҳомийлар иштирокида халқ сайилларию тантанали байрам кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниши, уларга маънавий мадад, моддий кўмак берилаётгани, эҳтиёжлари ўрганилиб, беғараз ёрдам кўрсатилаётгани халқимизнинг инсонпарварлик, саховатпешалик, бағрикенглик сингари миллий қадриятлари намунаси сифатида намоён бўлмоқда.
Аҳолига худди шундай инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган тадбирлардан бири Янги йил байрами арафасида Навоий шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Жумладан, 2017 йилнинг 30-31 декабрь кунлари Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов, ички ишлар, прокуратура ва Навоий шаҳар маҳаллалар кенгаши раҳбар ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилаётган тадбиркорлар шаҳримиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган фуқаролар хонадонларига бориб, уларга Янги йил совғаларини туҳфа этишди.
– Ушбу тадбирларда кам таъминланган 45 нафар оилага Президент совғалари, боқувчисини йўқотган, ногирон болалари бор оилаларнинг 300 нафарига Навоий шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган совғалар ва бошқа кўплаб мана шундай ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга турли маҳалла ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди, – дейди Навоий шаҳар маҳаллалар кенгаши раисининг диний-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Рустам Ғаффоров. – Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар, албатта, халқимизга муносиб Янги йил туҳфаси бўлди. Оилаларга кўтаринки кайфият улашди.
"Маҳаллада ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда шаҳримиз маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 800 нафардан ортиғига улашилган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бу совғалар аввало, халқимизга хос бўлган саховатпешалик, инсонпарварлик фазилатларини намоён этган бўлса, эътиборга муҳтож кишиларга меҳр нури, қувончу шодлик нафасини улашгани аниқ.
– Вояга етмаган фарзандларим бор, – дейди "Лочин” маҳалласи фуқароси Хосият Соибова. – Турмуш ўртоғим вафот этган. Янги йил байрами арафасида шаҳар ва вилоят ҳокимлигидан вакиллар, депутатлар ва маҳалла фаоллари хонадонимизга келиб, биздан ҳол-аҳвол сўрашди. Байрам совғасини беришди. Бундан нафақат мен, балки болаларим ҳам жуда хурсанд бўлди. Саховатпеша, бағрикенг ва очиқкўнгил халқимизнинг бундай эҳтироми, қўллаб-қувватлаши бизнинг келажакка бўлган ишончимизни, ҳаётга бўлган меҳримизни янада оширади, албатта. Яхши инсонлар ҳамиша орамизда кўпаяверсин, меҳр-оқибат асло йўқолмасин.
Байрам арафасида улашилган совғалар хонадонларга ўзгача байрам шукуҳини олиб кирди.
Раъно РАББИМОВА.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul