Юз билан юзлашган Ганнизамол момо
Ўзбекистон саноатчилари 1941 йил охиригача 300 га яқин корхонани жанговар техника, қуроллар, ўқ-дори ишлаб чиқаришга мослаштириб, қайта қурдилар. Бу корхоналарда фронтга сафарбар этилган эркаклар ўрнини кексалар ва хотин-қизлар эгаллаган эди. Урушнинг дастлабки йилларида 20 мингга яқин тошкентлик хотин-қизлар саноат корхоналари ва қурилишларида, 1700 нафарга яқин аёллар кўмир кони шахталарида ишлашга сафарбар этилганлиги тарихдан маълум.
Худди шундай ҳолатни дунёнинг бошқа республикаларида ҳам кузатишингиз мумкин эди. Ҳозирда Навоий шаҳрида қизи, куёви ва набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган Ганнизамол Галавеева ҳам ўша пайтларда меҳнатга сафарбар этилган қизлардан бири бўлади. У киши иккинчи жаҳон уруши даврини ўз хотираларида шундай жонлантирди.
– Ўша даврларда мен Татаристоннинг Атна туманида яшар эдим, 23
ёшдаги энг гўзал қизлардан бири эдим, – дейди онахон. – Туманимиздаги 17 ёшга
тўлган йигитлар ҳам жангга олиб кетилган дамлар, Атнада деярли эркак киши
қолмаган эди. Уларнинг юмушларини ҳам биз хотин-қизлар бажарганмиз.
Татаристоннинг узоқ ўрмонларида дарахт кесардик. Ёш бўлишимга қарамай мени
ўрмон кесувчиларга бош қилиб қўйишди. Кечаси билан қишлоқ аёлларига тўқиш
сирларини ўргатар эдим. Бизлар жангчи аскарлар учун бўйинбоғ, қўлқоп ва
пайпоқлар ҳам тўқиб топширардик. Тонг отмасдан нозиккина қўлларимизда арра,
ўткир ва оғир болталар. Кесилган дарахтларни 3-4 киши бирга
кўтариб, юк машинасига ҳам ўзимиз ортганмиз. Қўлларимиз кесилиб, тирқираб қон
сизиб турарди. Яра бўлган қўлларимиз битмасдан яна ўша ишга отланардик.
Ишламасангиз оч қолар эдингиз. Меҳнатингиз ҳақига бир килограмм ун берилар эди.
Айни қаҳатчилик, очарчилик ҳукмига олган замонлар...
Кўзларига ёш олган Ганнизамол она бироз сукутга чўмди.
– Чорасизлик, имкониятсизликдан азоб чекканман, – дея сўзида давом этди онахон. – Чунки кўз олдингизда очликдан жон таслим қилаётган юртдошингизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайсиз. Тушунаяпсизми? Ҳеч қандай. Ўша ўрмонларда қанчадан-қанча ватандошларимиз қолиб кетди.
1956 йилларда молиявий аҳволи оғирлашган Г. Галавееванинг акаси бахтини синаб кўриш мақсадида Ўзбекистон томонларга йўл олади. Сўлим Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида акаси ўқитувчилик билан шуғулланди, онахон мактабда фаррошлик қилди.
– Мен қарияларни қадрлайдиган ва аёлларини ардоқлайдиган юртга келганлигимдан бахтиёрман. Негаки бундай бағрикенг ва меҳри дарё ўзбек халқининг эъзоз- эътиборидаман, – дейди қувонч билан Ганнизамол она. – Яратганга шукур, ўзим, фарзандларим ва набираларим соғ-омон. Энг муҳими диёримиз тинч-осуда. Фарғонадаги мактабда фаррошлик қилдим. Ҳалол ва фидокорона меҳнатларим инобатга олиниб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан 1994 йилда "Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Ёлғиз ёдгорим қизимни ўқитдим. Мана ҳозир Навоий шаҳри "Гулзор” маҳалласида умргузаронлик қилаяпман.
100 ёшимни шаҳар ҳокими
У. Халилов ва маҳалла фаоллари билан биргаликда нишонладик. Бу ажойиб воқеа
менинг хотирамда бир умр сақланиб қолади. Менга ғамхўрлик қилиб келаётган
"Гулзор” МФЙ фаоллари ҳурмат кўрсатиб совға-саломлар беришди. Айниқса, шаҳар
ҳокимияти томонидан совға қилинган ногиронлик аравачаси айни дамда менга
асқотаяпти. Унда набирам Илвира мени сайрга олиб чиқади. Шаҳримизда бўлаётган
бунёдкорлик ва ўзгаришлардан баҳра олиб қайтаман. Тинчлик неъматларидан ҳам
менга насиб қилган экан, осуда кунларда яшаб юрибман.
Ибодат ҚУВОНДИҚОВА,
ўз мухбиримиз.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
- ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
- КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
- УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
- ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
- ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
- МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
- ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
- ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi