Изчил ислоҳотлардан қулай имкониятлар сари
Республикамизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишбилармонлар фаолиятига кенг йўл очилиб, тадбиркорлик субъектларига алоҳида имтиёзлар берилмоқда.
Биргина ўтган 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги "Doing Business 2018” глобал рейтингидаги "Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.
"Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш борасида ҳам муҳим қарор ва фармонлар қабул қилиниб, бу ҳам албатта, тадбиркорлик фаолиятидаги турли хил тўсиқ ва мураккабликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йил 1 январдан бошлаб тадбир корлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи давлат хизматлари марказларига айлантирилган ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширмоқдалар. 2017-2020 йилларда босқичма-босқич тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қўшимча 86 турдаги давлат хизматлари белгилаб берилди.
Ҳозирги кунда Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида 14 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Бу ерда 2018 йил 1 апрелга қадар 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинаётган эди. Шу йил 1 апрелдан бошлаб яна 13 та хизмат кўрсатиш босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда. Барча хизмат турлари бўйича ваколатли ташкилотлар билан Е-ijro.uz, bo.birdarcha.uz, mygov.birdarcha.uz тизимлари орқали электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилди. Шунингдек, марказда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1371 та хизматлар амалга оширилиб, 631 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган. Марказ ходимлари томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида шаҳарнинг йирик савдо комплекслари, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларига чиқиб, тадбиркорлик субъектларини сайёр рўйхатдан ўтказиш тартибит ҳам йўлга қўйилганлиги яхши натижа бермоқда.
Бир сўз билан айтганда, марказда давлат хизматлари сифат, тезкорлик, шаффофлик ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояга таянган ҳолда "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига амал қилинаётгани халқимизга ҳам манзур бўлаяпти. Бунинг натижасида аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалиб, уларнинг давлатимиз ҳаётига, Ватанимиз бугунги кунига, жамиятимиз тараққиётига дахлдорлик туйғуси тобора ортиб бораётир.
Моҳигул
МУХАММЕДОВА,
Навоий шаҳар давлат
хизматлари маркази
бош мутахассиси.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul