O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVOIY SHAHAR HOKIMINING Q A R O R I
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида |
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги "Аҳолини иш билан
таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.,
5-6-сон, 98-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддалари (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон),
"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 2005 й., 21-сон, 148-модда),
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги "Ижтимоий
муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда
рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам
сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,
09/17/965/0393-сон) ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018
йил 17 сентябрдаги
2732-05/01-04-сонли хатига мувофиқ Навоий шаҳрида 2019 йил учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда - муҳтожлар деб аталади)ни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2019 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 1707 киши (4,0 фоиз) квота иш ўринлари, жумладан:
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун (307 киши) - 17,9 %;
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун (685 киши) – 40,1%
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (160 киши) -9,3 %
ногиронлар учун (74 киши)- 4,3%
пенсия олди ёшидаги шахслар учун (42 киши) -2,4%
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун (102 киши) - 5,9 %
одам савдоси қурбонлари учун (11 киши) - 0,6 %
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифаларидаги шахслар учун, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун (229 киши) -13,4%; атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун (97 киши)- 5,6% миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
муҳтожлар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 йилдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдикланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;
иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ташкилотларга муҳтожларни иш билан таъминлаш учун йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизини, 2019 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилиши таъминласинлар.
3.Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан муҳтожларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож,
иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша
олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини
белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар
(шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни
захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича
мажбуриятдан озод қилмаслиги белгиланганлиги инобатга олинсин.
5. Муҳтожлар
учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган
миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож,
иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша
олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини
белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига асосан ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган
сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга эканликлари
инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож,
иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша
олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини
белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-банди, 4-қисмига
асосан ташкилот томонидан муҳтожларни ишга
жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги,
тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига
ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги Навоий шаҳар
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Навоий шаҳар ҳокими қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши таъкидлаб утилсин. Корхона,
муассаса ва ташкилотлар "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва
меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга
жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида назарда тутилган иш ўринларига
қўйилган талаблар асосида муҳтожларни ишга жойлаштириш мажбуриятини олади.
7. Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев) бир ҳафта муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши расмий веб сайтга жойлаштирилиши ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Асадов зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор бажарилиши устидан назорат қилиш Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев)га юклатилсин.
10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi