JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari » Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш тарифларини ўзгартириш тўғрисида

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш тарифларини ўзгартириш тўғрисида

15-03-2019 15:31 Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш тарифларини ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон қарорига мувофиқ, 2014 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 19-03-22-РУз-87-2014-сонли, 19-03-22-05 РУ-86-2014-сонли электр энергияси ва табиий газ нархининг ошганлиги ҳақидаги, вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасининг 06 ноябрдаги 2018 йилдаги 01-07-02-1514-сонли, шаҳар Адлия бўлимининг 01 мартдаги 5/2-1-сонли ҳамда шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасининг 2018 йил 22 октябрдаги
01-08/272-сонли хатларини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш тарифлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Коммунал тўловлар нархи ўзгарганда хизмат кўрсатиш тарифлари калькуляцияси жорий йилнинг 01 мартидан ўзгариши инобатга олинсин.

3. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 9 февралдаги "Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қ-134/02-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор "Навоий Зиёси” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Қодиров зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                                                       М.Базаров.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!