Ўзбошимча иссиқхоналар.
Ўзбошимча иссиқхоналар.
Жорий йилнинг беш ойи мобайнида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган иссиқхоналарнинг табиий газдан қарздорлиги 1,5 млрд. Сўмдан ортиқни ташкил қилиб, уларнинг барчасига белгиланган тартибда қарздорликни бартараф қилиш тўғрисида талабномалар берилган.
Қарздорликни белгиланган беш кунлик муддатда бартараф қилмасдан фойдаланиб келаётган учта иссиқхоналарга нисбатан табиий газ тармоғидан узиш далолатномалар расмийлаштирилган ва иссиқхоналар табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Тармоқдан узилган бўлишларига қарамасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олишлари натижасида уларга нисбатан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Эътиборлиси шундаки, мазкур иссиқхоналарнинг биттасига нисбатан март ойида маъмурий баённома тузилган бўлсада, орадан саккиз кун ўтиб табиий газ тармоғига яна ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланганлиги учун иккинчи марта маъмурий баённома тузилган. Натижада таъминотчи корхона манфаатларига жами 8 млн. 547 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Бундан келиб чиқадики, иссиқхоналар фаолиятига масъул бўлган шахсларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга ҳам, табиий бойлигимиз бўлган энергия ресурсларига ҳам юзаки муносабатда эканликлари намоён бўлмоқда.
Энергия ресурслари истеъмолчиларининг, жумладан улгуржи ташкилотларнинг ҳам истеъмол маданияти ва табиий ресурсларга бўлган муносабатини юксалтириш ҳозирги куннинг Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари олдида турган асосий вазифаларидан биридир. Бу борада, яъни истеъмолчиларнинг истеъмол маданиятини оширишда МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi