JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚИМИЗ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚИМИЗ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

30-12-2019 11:35 Navoiy shahri

Навоий шаҳар ҳокими М.М.Базаровнинг

шаҳримиз аҳолисига янги йил табриги

Азиз ҳамшаҳарлар!

Шу кунларда барчамиз учун қадрли бўлиб қолган 2019 йил билан хайрлашиб, янги - 2020 йилни кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрмоқдамиз.

Ортда қолаётган йилимиз шаҳримиз учун улкан ютуқлар, муваффақиятлар, шунингдек, ўзгаришлар, хайрли воқеалар йили сифатида тарих саҳифаларида муҳрланмоқда.

Халқимиз истиқлолимизнинг йигирма тўққизинчи йилига эзгу ниятлар билан қадам қўймоқда. Янги йилни тинч-тотув, файзли, ҳавас қилса арзирли кунларимизга, тўкин дастурхонимизга шукроналик туйғуси, эртамизнинг янада файзли, мурувватли бўлишига қатъий ишонч билан кутиб олмоқдамиз. Поёнига етаётган йил барчамиз учун ҳам меҳнат ва матонат йили бўлди.

Айниқса, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузининг янада ошганига, дунёнинг энг тараққий топган давлатлари билан самарали ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мустақил юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, пировардида одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Бу эзгу ислоҳотлар самарасини шаҳримизда жорий йилимизнинг ўтган даврида амалга оширилган улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Шаҳримизда 2019 йилда жами қиймати 387,5 млрд.сўмлик 70 та лойиҳа ишга туширилиб, 1203 та иш ўрни  яратилди.

Натижада давлат бюджетига 11 млрд. 600 млн. сўм маблағ туширишга эришилди.

2020 йилда жами қиймати 218 млрд.сўмлик 67 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 1386 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Ортда қолаётган йил учун экспорт прогноз кўрсаткичи 5540,0 минг. АҚШ доллари, шундан саноат маҳсулотлари 3080, минг. АҚШ доллари ва мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича 2460,0 минг. АҚШ доллари этиб белгиланган эди. Натижада, 7951,0 минг. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, йиллик режага нибатан бир ярим баравар ортиғи билан бажарилди.

Навоий шаҳар ҳудудида 2019 йил Инвестиция дастурига асосида 5 та тиббиёт муассасалари таъмирланиб, 40 677,4 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Инвестиция дастури асосида қурилган объектларга 48 629,3 млн.сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиб, жорий йилда 8 та объект фойдаланишга қабул қилинди.

Жорий йил давомида ҳарбий хизматчилар учун 8 та беш қаватли 180 хонадонли ҳамда 5 та аҳоли учун арзон ва қулай бўлган етти қаватли, 210 хонадонли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган 19 та 1056 та хонадонли кўп қаватли турар-жойлар ўз эгаларига топширилди. Шаҳар ҳудудида жорий йилда жами 32 та 1446 та хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари бунёд этилди.

Инвестиция дастури асосида шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Кўп тармоқли поликлиникаси қурилиш ишларига 3587.827 млн. сўм маблағ ажратилиб, 2019 йил январь ойида фойдаланишга топширилди. Навоий шаҳар Тиббиёт коллежи ётоқхонаси негизида 6 млрд.сўм маблағ эвазига 70 ўринли шаҳар марказий шифохонаси бунёд этилди. Шунингдек, "Гулистон” қўрғони ҳудудида жорий йил июнь ойидан лойиҳа қиймати 4 млрд.сўм бўлган шаҳар марказий шифохонасига қарашли 40 ўринли туғруқ мажмуаси қурилиши олиб борилмоқда.

Шаҳарда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Бугун Навоий шаҳридаги 19 та умумтаълим мактабларида 31 920нафар ва кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабида эса 108 нафар ўқувчи таълим олади.

Умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув мавсумига тайёрлаш ва моддий техник базасини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 1,9  млрд.сўм маблағ ажратилди.

2020 йилда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини такомиллаштириш учун жами 11,4 млрд. сўм маблағ ажратиш  орқали "Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича 16-мактаб ҳовлисидан 420 ўринли ўқув биноси қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, келгуси йилда шаҳримизда 320 ўринли "NAVOIY PROFI SCHOOL” давлат-хусусий шерикчилик шаклидаги умумий ўрта таълим мактаби фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда Навоий шаҳрида 3-7 ёшдаги болалар 10304 нафарни ташкил этиб, шаҳардаги 34 та давлат ва 13 та нодавлат мактабгача таълим ташки-лотларида 11351 нафар болажонларимиз тарбияланмоқда.

Жорий йилда Навоий шаҳрида мактабгача таълим тизимини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун  1,1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, ша-ҳардаги 9 та мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизими 1 млрд. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Қолаверса, ўнлаб янги мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

"Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида Навоий шаҳрида жорий йилнинг ўтган даврида 19 нафар ёш тадбиркорларнинг ўз бизнесларини бошлаши учун 6,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди ва 71 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Ортда қолаётган йилимизда келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимиз томонидан ҳам салмоқли натижаларга эришилди. Бу муваффақиятлар эса муҳтарам Юртбошимиз томонидан муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда.

Хусусан, шаҳримиз спортчиларининг жорий йил Ўзбекистон чемпионатида 431 та, Осиё ўйинларида 84 та, жаҳон чемпионатида 4 та, халқаро турнирларда эса 54 та медални қўлга киритгани ёшларимиз орасида ҳақиқий спортчилар камолга етаётганидан далолат беради.

Кириб келаётган янги йилда ҳам бу хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида қатор ишларни амалга ошириш режалаштириб олинган.

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчан­гизни кириб келаётган Янги - 2020 йил билан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оила­вий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу-барака, тинч­лик-осойишталик аримасин! Буюк ва муқаддас Ватан — жонажон Ўзбекисто­нимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚИМИЗ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!