JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КОБУЛ ТУРСУНОВ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

КОБУЛ ТУРСУНОВ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

13-01-2020 18:28 Navoiy shahri

Бугун – 13 январь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Дастлаб, сессия кун тартибидаги масалалардан бири 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Джураевнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98 - моддаси, шунингдек, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2- моддасига биноан вилоят ҳокимлигига номзод мамлакат Президенти томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг ушбу Кенгашга тасдиқлаш учун тақдим этилди.

Сессия ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили А. Жўрабоев депутатларга давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилояти ҳокимлигига К. Турсунов номзоди тавсия этилганини, номзод бўйича партия гуруҳлари ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини маълум қилди.

Депутатлар бир овоздан Турсунов Кобул Бекназарович номзодини қўллаб-қувватлаб, Навоий вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.

КОБУЛ ТУРСУНОВ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ  ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

https://t.me/navoiy_viloyat_axborot_xizmati

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!