JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРМОҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРМОҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

04-08-2014 15:46 Hokimiyat
Иқтисодиёт

Бозор иқтисодиётида бир қоида бор. Бирор ишлаб чиқариш тармоғи ўзлаштирилдими, уни янада кенгайтириш мақсадида янги йўналишларни излаб топиш тадбиркорнинг "ошиғини олчи” қилади. Айни мақсадда юртбошимиз раҳнамолигида тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини тобора кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир. Ҳужжатда тадбиркорларга қатор ва имтиёз ва енгилликларнинг яратилиши, солиқ ва бошқа ҳисоботлар муддатининг соддалаштирилгани ва узайтирилгани ишбилармонлик ҳаракатини жадал ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Навоий шаҳридаги "Power range group” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай ишбилармонлик фаолиятини олиб бораётган хусусий тарбиркорлик субъектларидан. Жорий йил бошидан иш бошлаган жамият қурилишбоп бетон ғишт қуйиш, полиэтилен пакетлар ҳамда темирни пайвандлашда ишлатиладиган электрод ишлаб чиқариш цехларини ташкил этди. Натижада 20 нафар маҳаллий аҳоли ва ёшларнинг бандлиги таъминланди.
– Юртбошимиз раҳнамолигида ишбилармон ва тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Натижалар кутилганидек. Қурилиш ва бунёдкорлик ишларида зарур бўладиган хомашё ва маҳсулотлар эндиликда ўзимизда тайёрланаётир. Қарийб 105 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий дастгоҳ ва ускуналарни харид қилдик. Иш унуми ва маҳсулотлар сифати харидорлар талабига мос келаётир, – дейди жамият раҳбари Юсуф Тошев.
Эндиликда тадбиркор импорт ўрнини босувчи, ички ва ташқи бозорда рақобатдош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни, шунингдек, ишлаб чиқаришни босқичма босқич ривожлантириш орқали янги иш ўринлари ташкил этишни кўзламоқда. Натижада даромад ҳам шунга мутаносиб ортиб боради.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!