РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА БАРЧА ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги деҳқон бозорларида картошка ва ун маҳсулотларининг тортилиб қолгани ҳамда бир килограмм картошканинг 4500-5000 минг сўмдан сотилаётгани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан жойида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари шуни кўрсатаяптики, картошканинг бир килогамми 4000-4500 сўмдан сотилмоқда.
Бугунги кунда Марказий деҳқон бозорида ун ҳам, картошка ҳам етарлича мавжуд. "Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти томонидан бугун яна 20 тонна картошка бозорга киритилди ва аҳоли учун арзонлаштирилган нархларда тақдим этилади.
Таъкидлаш лозим, барча жойларда бўлгани каби Навоий шаҳрида ҳам кучайтирилган карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия, шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, айни кунларда "Саховат” бозори масъулияти чекланган жамиятига қарашли Марказий деҳқон бозорида вилоят ҳокимлиги ва Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан вилоятимизнинг йирик тадбиркорлари ҳамда бозор маъмурияти томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда. (Ярмаркада тухум 500 сўмдан, бир килограмм товуқ гўшти 10 минг сўмдан, картошка 4000-4500 сўмдан, бир халта ун 145 минг сўмдан, пиёз 2500 сўмдан сотилмоқда).
Навоий шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар тегишли масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда доимий равишда бозордаги нарх-наво барқарорлигини кўздан кечириб, бу борада сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашмоқда. Сотувчиларга нарх-навони сунъий оширмаслик юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилаяпти.
Қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан "Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда "Кўчма бозор” фаолияти йўлга қўйилди. Ҳар куни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари махсус техникалар ёрдамида маҳаллаларга юборилиб, арзонлаштирилган савдо фаолияти йўлга қўйилган. Хусусан, "Саховат” бозори МЧЖ тасарруфидаги "Элга хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган "Кўчма бозор” Навоий шаҳри кўчалари бўйлаб арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харидорларига доимий равишда етказмоқда.
Карантин даврида
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш
масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратга олинган.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi