ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА ҲЕЧ БИРИМИЗ ЧЕТДА ТУРМАСЛИГИМИЗ КЕРАК
"Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун айни муборак Рамазон ойида халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг бу ташабуслари ҳиммати баланд юртдошларимизни янада жипслаштирди.
Бу эзгу ғоя остида саховатли тадбиркорларимиз, имконияти бор фуқароларимиз борки, эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ўзларининг имкониятларидан келиб чиқиб, уларга ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак бермоқдалар.
Бугун халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, "Абдуқодир Орзуси” экспорт – импорт компанияси таъсисчиси, ёш тадбиркор Сардор Ғаффоров Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусга лаббай, деб жавоб бериб, ўзи сайланган Навоий шаҳридаги "Ватан” маҳалласидаги 100 та эҳтиёжманд, муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилага 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида жамлаган "Саховат” қутиларини улашди.
— Муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусининг илгари сурилгани биз тадбиркорларни янада руҳлантириб, шундай синовли кунларда ўзимизни намоён этишимиз, ҳақиқий юрт фарзанди эканлигимизни кўрсатишимиз учун мустаҳкам замин яратди, — дейди Сардор Ғаффоров. — Мен ҳам ҳам депутат, ҳам ёш тадбиркор сифатида бугун ўзим сайланган ҳудудимдаги муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, "Саховат ва кўмак” ҳаракатида фаол иштирок этаётганимдан хурсандман. Эҳтиёжманд юртдошларимнинг кўзларига боқиб, ҳақиқий меҳрни, муҳтарам Юртбошимизга бўлган миннатдорликни ҳис этдим. Улар бу ташаббусни таклиф этган Президентимизга узоқ умр тилаб, дуога қўл очиб, шундай кунларга шукрона келтирганларида тўғриси, ғурурланиб кетдим.
Тадбиркорнинг бу эътибори ва эътирофи кўнгли кемтик юртдошларимизни беҳад мамнун эди. Зеро, йиқилганни суяш, эҳтиёжмандни қўллаб-қувватлаш бизга ота мерос, азалий қадрият. Бу анъананинг изчиллик билан давом этаётгани, айниқса синовли кунларда янада кенг қулоч ёзганлиги ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигининг амалий ифодаси бўлмоқда.
— Улуғ
бобокалонимиз, буюк мутафаккир Алишер Навоий таъкидлаганларидек: "Саховатли
инсон бошига жаннат дарахтлари соя солади”. Қолаверса, "Яхшиликнинг мукофоти
фақат яхшиликдир”. Мен барча ҳимматли, саховатли тадбиркорларимизни ҳам ушбу
ташаббусда фаол қатнашишга чорлайман. Дўстнинг кимлиги унинг бошига иш тушганда
билинади. Шу боис, эл бошига иш тушганда ҳеч биримиз четда турмаслигимиз керак.
Биз навоийлик тадбиркор ва депутатлар ўзимизнинг жонкуярлигимиз,
оқибатлилигимиз билан ҳамиша "Юртбошимизга қанот, юртимизга елкадош, халқимизга
мададкор бўламиз!”, — дейди Сардор Ғаффоров.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi