JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ МУТАСАДДИЛАР НАЗОРАТИДА

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ МУТАСАДДИЛАР НАЗОРАТИДА

21-08-2020 17:00 Navoiy shahri

Яқинда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳар Навоий кўчаси 49/б уйда жойлашган ётоқхонада вақтинча яшовчи Озода Худойқулова томонидан ётоқхона ажратиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этилган.

Мазкур мурожаат Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ҳамда фуқаро ётоқхона олиш бўйича навбатга қўйилган.

2019 йилда О.Ҳудойқулова ва унинг турмуш ўртоғи У. Раҳматовлар Навоий шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, ётоқхонадан алоҳида хона ажратишни сўраган. Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2019 йил 6 мартдаги қарорига асосан уларга навбат асосида хона ажратилиши белгиланиб, Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасида навбат асосида хона олувчилар рўйхатига киритилган. Ҳозирги кунда Озода Худойқулова оиласи хона олувчилар рўйхатининг 428-навбатида турганлигини маълум қиламиз.

Навоий шаҳри ҳудуди бўйича ижтимоий тармоқларга тарқатилаётган ҳар бир мурожаат шаҳар ҳокимлигининг алоҳида назоратида.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!