КЕЛГУСИ ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Маълумки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2019 йил 5 февралда "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 16 мартдаги "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунига асосан 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Республикамиз аҳолисининг соғлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда аҳоли таркибининг ҳолати, яшаш шароити, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлар бўйича батафсил статистик маълумотлар олишдан иборатдир.
Олинаётган статистик маълумотлар сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумот базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида, Президентимизнинг жорий йилнинг 3 августида "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796- сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида, Давлат статистика қўмитасида Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси, ҳудудий статистика бошқармаларида эса "Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш” бўлимлари ташкил этилди.
Бўлим олдига, аввало, 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш, хусусан вилоят ва шаҳар, туман оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилишини ҳамда тегишли кўргазмали ташвиқот воситаларини тайёрлаш вазифалари қўйилган.
Бугунги кунга қадар, вилоятда рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш мақсадида, вилоят "Ермулккадастр” давлат корхонаси, "Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бошқармаси билан ҳамкорликда маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхатини ва чегараларини аниқлаштириш, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари номлари, кўчалар номлари, хонадон ва уйлар рақамлари мавжудлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда аҳолининг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.
М.ЮЛДАШЕВА,
Вилоят статистика бошқармаси
Рўйхатга олиш жараёнларини
ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати:
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi