JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Majlislar » 2021 йилнинг 14 декабрь куни Навоий шаҳридаги Юридик техникумида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

2021 йилнинг 14 декабрь куни Навоий шаҳридаги Юридик техникумида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

14-12-2021 18:01 Majlislar, Yangiliklar

2021 йилнинг 14 декабрь куни Навоий шаҳридаги Юридик техникумида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Муртазаевич Базаровнинг 2021 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва Навоий шаҳрини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан мурожаати тингданди.

Навоий шаҳар ҳокими мурожаатида Навоий шаҳрида 2021 йилда амалга оширилган ишларнинг асосий кўрсаткичларига тўхталди:

Жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (46,0 трлн.сўм) 106,8 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари (1,1 трлн.сўм)130 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (62,7 млрд.сўм) 120фоизга, чакана савдо айланмаси (2,2 трлн.сўм) чакана савдо айланмаси 14,7 млн.сўм (ўтган йили 13,4 млн.сўм)ва хизматлар ҳажми 12,4 млн.сўм (ўтган йили 11,6 млн.сўм)га тўғри келмоқда.

Бугунги кунда Навоий шаҳрида жами 4635та тадбиркорлик субъектларини ташкил этиб, 773 тасисаноат, 482 тасиқурилиш, 272 таси қишлоқ хўжалиги, 1 744 таси савдо ва 777 таси турли хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек 587таси бошқа йўналишлар ҳиссасига тўғри келади. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида эса 811 таянгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг 547 тасинимасъулияти чекланган жамиятлар, 124 тасинихусусий корхоналар, 133 тасини оилавий корхоналар ҳамда 6 тасини ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этади. Ушбу янгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобидан бюджетга жами 2 млрд.сўмданортиқ миқдорда тушум туширилиб, қўшимча 1 110 та янги ишўринлари яратилди.

2021 йилда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасида режалаштирилган 35 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағларидан бугунги кунга қадар, 1 100 нафар фуқаро ва тадбиркорларимизга 25,5 млрд.сўммаблағ ажратилган.

Навоий шаҳрининг экспорт кўрсаткичлари, тўғридан-тўғри хорижий инвеститцияларни жалб этиш ҳамда тадбиркорлар ва инвеститциялар борасидаги амалга оширилган ишлар:

Навоий шаҳрида 2021 йил учун йиллик, жами 36 млн. 316 минг АҚШ долларида экспорт прогноз режалаштирилган бўлиб, шундан 36 млн 981 минг АҚШ долларгабажарилди ҳамда белгиланган кўрсаткич 101 фоизга уддаланди.

Бундан ташқари Навоий шаҳрининг 2021 йил учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитларни ўзлаштириш режаси –29 млн. АҚШ долларэтиб белгиланган эди. Жорий йилда жами 30,4млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди ҳамда режа 105 %фоизгабажарилди.Тадбиркорларни ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда Навоий шаҳрида 2021 йилда жами умумий қиймати 950 млрд. сўмлик 173 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда 1 566 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди. Жорий йил 1 декабрь ҳолатига қиймати 817 млрд. 212 млн. сўмлик 151 та лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди ва бунинг натижасида 1 221 та янги иш ўринлари яратилди. Шуниндек, йил якунига қадар умумий қиймати 152 млрд. сўмлик 24 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали яна 365 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Натижада, йил якунида жами лойиҳалар қиймати 969 млрд. 817 млн.сўмни ташкил этиб, режа 102 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Навоий шаҳрида "Обод маҳалла”дастури доираси: "Ёшлик”маҳалласи танлаб олиниб,"Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган "Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5 005 та хонадон, 15 558 та аҳоли истиқомат қилади. Шундан, якка тартибдаги уйлар сони 1 277 та, кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлар сони 3 728 тани ташкил этади.

"Ёшлик” маҳалласининг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш бўйича жами 28 млрд. 711 млн.сўмликишлар бажарилди. Мазкур ҳудудда 15 км ички йўлларга асфальт ётқизилди ҳамда 1,2 км узунликда пиёдалар йўлаклари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Маҳалла аҳолисининг ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш мақсадида, 11 км узунликдаги ичимлик суви таъминоти тармоқлари реконструкция қилинди. 10,5 км электр тармоқларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, шунингдек, 2 та трансформатор пункти ва 228 та таянч устунлар ўрнатилди. Шу билан бирга, дастурдан ташқари қўшимча 3 км электр кабеллари тортилиши натижасида, маҳалладаги 5000 нафар аҳолига электр энергияси барқарор етказиб берилиши таъминланди.

Маҳалланинг16 км узунликдаги газ тармоқлари таъмирланди ҳамда 1277 та хонадонга газ ҳисоблагичлари ўрнатилди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида,1176 ўринли 20-мактаб 5 млрд. 473 млн. сўммаблағ эвазига мукаммал таъмирланиб, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилди.

Маҳалладаги1277 та якка тартибдаги уй-жойлардан 215 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари 2 млрд.сўм маблағ ҳисобига ҳашар ва ҳомийлик ҳисобидан таъмирланди.

Аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида, 2,6 млрд. сўмлик 7 тамаиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари барпо этилди.

Жорий йилда Навоий шаҳрида 168 ўринли, лойиҳа қиймати
64 млрд. сўмликПрезидент мактаби барпо этилди ва фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 110 ўринлидаволаш бўлими шаҳримизнинг "Гулистон-3”массивида қурилмоқда. Ушбу даволаш масканининг лойиҳа қиймати
26 млрд.сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Навоий шаҳриниг умумий аҳолиси 149 856 киши бўлиб, шундан 14 ёшдан 30 ёшгачабўлган ёшлар 36 364 нафарниташкил этади. Шаҳарда 2 та олий таълим, 2 та академик лицей, 5 та профессионал таълим муассасаси, 2 таихтисослаштирилган мактаб ва 20 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 1та давлат-хусусий шерикчилигидаги умумтаълим мактаби мавжуд.

Жорий йил бошида Навоий шаҳар бўйича ишсиз ёшлар 3991 нафарни ташкил қилиб, шундан, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш орқали 684 нафари, ҳунармандчиликка жалб этиш орқали 107 нафари, касаначиликка жалб этиш орқали 64 нафари,субсидия ажратиш орқали 100 нафари, бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали 748 нафари, "Меҳнат ярмаркалари” орқали 794 нафари ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали 891 нафаринингбандилиги таъминланди.

Шунингдек, 261 нафар талаба ёшларнинг 1 млрд. 163 млн.сўм миқдордаги контракт тўловлари "Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб берилди. Талабаларги контракт пулини тўлаб беришда Навоий шаҳри Республикада етакчи.

410 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиб тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун имконият яратиб берилди;

250 нафари "Устоз-шогирд”, касб-ҳунарга ўқитиш, қурилиш, ўзини ўзи банд қилиш, жамоат ишлари ва бошқа йўналишларда бандлиги таъминланди;

252 нафар ёшларни шаҳардаги мавжуд 3 та Ватанпарвар ташкилотида ҳайдовчилик гувоҳномаларига ўқишлари учун 366 млн. сўм маблағ тўлаб берилди;

97 нафар ёшлар сафарбарлик чақирув резервига юборилди ва 496 млн. сўм "Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб берилди.

210 нафар боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, чин етим, ёрдамга муҳтож бўлган ёшларга 206 млн.сўм бир марталик ёрдам кўрсатилди;

96 нафар ёшларнинг истеъдодлари қўллаб қувватланди.

2020-2021 ўқув йилида жами 2 252 нафарбитирувчи тамомлаган бўлиб, шундан 1641 нафар битрувчилар Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу кўрсаткич 73,8 фоизни ташкил этади. Агар мактаблар кесимида оладиган бўлсак 11-мактаб100фоизни,4-мактаб 96 фоизни ва 1-мактаб эса 92фоизни ташкил этади. 1 028 нафар битирувчилар Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларига ва 122 нафар битирувчилар Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасаларнинг филиалларига ҳамда 491 нафар битирувчилар хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Навоий шаҳри битирувчилари олий таълим муассасаларга ўқиш кириш бўйича Республика бўйича биринчи ўринда эканлиги таъкидланди.

2022 йилда Навоий шаҳрида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар:

2022 йилда "Обод маҳалла” давлат дастури доирасида "Зарафшон” ва "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 4 та мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилди. Аҳолини соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ҳамда аҳолини спортга кенг жалб этиш мақсадида, Workaut майдончалари қуриш ишларини амалга ошириш белгилаб олинди. Ушбу маҳаллалар ҳудудида 3,3 км ичимлик сувиҳамда 1,2 км оқова сув тармоқларитаъмирланади. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 1 тареконструкция, 3 та мукаммал, 4 та жорий жами 8 та трансформатор пунктини таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 1 км реконструкция, 1 км мукаммал, 1 км жорий жами 3 км электр тармоғини таъмирлаш ишлар амалга оширилади.

2022 йилда Навоий шаҳридаги умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини такомиллаштириш учун 1.5 млрд. сўм маблағ 1-мактабга6,5 млрд.сўм маблағ эвазига қўшимча блок қурилиши режалаштирилган. Жумладан, 2-мактабнинг иссиқлик тизими алмаштириш учун 55млн.сўм,4-умумтаълим мактабида қувурини алмаштириш ҳамда ҳожатхонасини таъмирлаш учун 100 млн.сўм, 10-умумтаълиммактаби блокининг иситиш тизими учун 450 млн.сўм, 11-умумтаълиммактабнинг ўрта блокларини иситиш тизимини таъмирлаш учун 450 млн.сўм,12-умутаълиммактабининг таъмирлаш ҳамда том қисмини қисман таъмирлаш учун450 млн.сўмлик ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

2022 йил Инвестиция давлат дастури асосисида 9.3млрд.сўмга 23-30-32-сонли мактабгача таълим ташкилотларини капитал таъмирлаш белгиланган.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!