Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаровнинг шаҳримиз аҳолисига Янги йил байрами табриги
Қадрли юртдошлар, азиз ҳамшаҳарлар!
Айни дамларда барчамиз учун қадрли бўлиб қолган 2021 йил билан хайрлашиб, янги 2022 йилни кутиб олмоқдамиз.
Ортда қолаётган йилимиз шаҳримиз учун улкан муваффақиятлар ва ўзгаришлар, хайрли воқеалар йили сифатида тарих саҳифаларида муҳрланмоқда.
Ўтиб бораётган йилда халқимиз жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини улкан иқтисодий ютуқлар билан кутиб олди. Шу билан бирга, жорий йилимиз мамлакатимиз тарихидан муҳим сиёсий воқелик – Президент сайлови ўтказилган йил сифатида ўрин эгаллади. Ушбу сайловда халқимиз беш йил аввал бошланган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ёқлаб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлади.
Давлатимиз раҳбари президентлик лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида таъкидлаганидек, "Халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттирамиз ва бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз!
Янги Ўзбекистонни биргаликда албатта барпо этамиз!
Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, "Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади”,-деб сўзлаган нутқларидан келиб чиқиб, бундан буён барча ҳаракатларимиз халқимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, оддий одамларнинг давлатдан, ҳаётдан рози бўлишига қаратилгандир.
Эътироф этиш керакки, Президентимиз ташаббуси билан 2021 йил давомида ҳам иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали ҳудудларнинг имкониятларини тўла юзага чиқариш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ташаббус ва таклифлар қўллаб-қувватланди.
Бугун барчамиз белгиланган лойиҳаларнинг молиявий, ташкилий жиҳатлари ҳал қилиб берилаётганлигининг амалий ифодасини ҳар бир соҳада сезиб, гувоҳи бўлиб турибмиз.
Навоий шаҳрида ҳам жорий йилнинг ўтган даврида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари амалга оширилди.
Кириб келаётган янги йилда ҳам бу хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида қатор ишларни амалга оширишни режалаштириб олганмиз.
Азиз ҳамшаҳарлар,
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги 2022 йил билан самимий муборакбод этаман.
Янги йил ўзи билан фақат омад, ривожланиш, тинчлик хотиржамлик олиб келсин. Унинг ҳар бир лаҳзаси янги зафарлар, унутилмас таассуротлар ва қувончли хотираларга бой бўлсин! Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу-барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Буюк ва муқаддас Ватан – жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi