НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ УЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДА ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЯХШИЛАНАДИ
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги "Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ижтимоий уй ҳамда 11 ва 12-ётоқхоналарда бўлиб, мавжуд шароитлар, истиқомат қилувчиларнинг аҳволи ва муаммолари билан яқиндан танишди.
Хусусан, Навоий шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган Ижтимоий уйдаги шароитларни ўрганган вилоят раҳбари аҳолининг яшаш хоналари таъмири, қиш мавсумида учрайдиган муаммоларни таҳлил қилиб, ҳар бир масала бўйича тезкор ечим топиш бўйича шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар вакилларига кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Н. Турсунов Навоий шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли "Тинчлик” кўчасида жойлашган 11 ва 12-ётоқхоналарда бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашди ва муаммоларини тинглади. Фуқаролар вилоят раҳбарига бандлик, соғлиқни тиклаш, коммунал хизмат ва ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиб бериш каби масалаларда мурожаат қилдилар. Шу ернинг ўзида вилоят бандлик бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш ва уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармалари раҳбарларига ҳар бир муаммони қисқа муддатда бартараф этиб, шахсан вилоят раҳбарига ҳисобот бериш вазифаси топширилди. Таъкидлаш жоизки, жиддий таъмир ва хизмат кўрсатиш шароитларига муҳтож ушбу ётоқхоналарда ювиниш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Вилоят раҳбари ушбу муаммони бартараф этиш, яъни ҳар бир қават учун алоҳида фойдаланиш имкони бўлган ювиниш хоналарини қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш борасида мутасаддиларга кўрсатма берди.
Н. Турсунов аҳоли вакиллари билан суҳбат чоғида бугун кўтарилган ҳар бир масала шахсан ўзининг назоратида бўлишини ҳамда вилоят марказидаги ижтимоий уй ва барча ётоқхоналарда яшаш шароитлари тез кунларга албатта яхшиланишини таъкидлади.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi