JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Савол-Жавоблар

14-09-2014 20:01 Interaktiv xizmatlar

Савол-ЖавобларҚуйида Навоий шаҳар ҳокимлиги фаолиятида кўп учрайдиган савол-жавоблар келтирилган.

Савол: Вақтинчалик рўйхатга олиш тартибини тушунтириб беринг?
(Навоий шаҳри, Тинчлик қўрғони 5-уй, Б.Ҳамраева)
Жавоб: Вақтинча қайд этиш, шахсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.
- Вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон фуқаролари уйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- -Турар-жойни сотиб олиш ҳақида шартнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ордер,
- 3-шакл бўйича ариза,
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти,
- Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва ҳомийлардан) алоқода яшовчи шахслар учун,
- Давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция
Савол: Мен олий маълумотли ўқитувчиман, айни кунда ҳеч қаерда ишламайман. Мени ҳудуддаги бирорта маҳалла фуқаролар йиғинига ишга олишингизни сўрайман.
(Навоий шаҳри, Х.Дўстлиги кўчаси, 10-уй,11-хонадон, Б.Одилова)
Жавоб: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунининг 14- мувофиқ, маҳалла ходимларини ишга олиш, ўз вазифасидан озод этиш маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Савол: Илтимос, менга интернет кафе очишим учун қаерга мурожаат қилиш лозимлигини тушунтирсангиз.
(Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси 27-уй, 19-хонадон, А.Келдиёров)
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг III-бўлимига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда ариза-хабарнома тақдим этилади.
Ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
-давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (бунда хусусий кохона ва бир таъсисчи иштирокида ташкил этилаётган маъсулияти челанган жамияти учун фақат Устав, икки вам ундан ортиқ таъсисчилар иштирокида ташкил этилаётган маъсулияти чекланган жамиятлар учун Устав ва таъсис шартнома);
- давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (бунда давлат рўйхатидан ўтказилаётган вақтдаги белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлов);
- фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи заҳирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона лочин ва пароль;
- икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари тақдим этилади.
Юқоридаги қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тайёрланиб, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Навоий шаҳар ҳокимлиги биноси 3-қават, 309-хонага яъни ҳокимлик ҳузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси”га тақдим қилишингиз лозим.
Савол: Қизим С.Бахриддинова касб-ҳунар коллежини тугатиш арафасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдириб, шаҳар тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш иснпекциясидан 2013 йил 15 мартда рўйхатдан ўтиб, давлат рўйхатидан ўтказилаётган вақтдаги белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга оширди. (Лекин қизимга инспекция маъсуллари томонидан тадбиркорликни амалга ошириш тартиб қоидалари тушунтирилмаган)Жой ва кредит олиш масаласи ўз вақтида ҳал бўлмаганлиги сабабли, қизим тадбиркорлик билан шуғулланишни рад этди. 3 ой ўтмасдан солиқ идораларидан унга 1 млн.300 минг сўм солиқ тўловини тўлаш тўғрисида хат келди.Қизим ҳали фаолият юритмай туриб солиқ тўлови келганлигидан норози бўлиб хўжалик судига мурожаат қилди, хўжалик суди эса ўз навбатида бу масалани солиқ инспекцияси фойдасига ҳал қилиб берди.Қизим мазкур суммани тўлашдан озод этилиши мумкинми?
(Навоий шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 26-уй, 443-хона Х.Халилов)
Тадбиркорликни амалга оширмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш иснпекцияси томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгач, унга қатъий солиқ ва пенсия бадали тўловларини тўлаш мажбурияти юкланади.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан фуқаро 10 кун муддатда тегишли солиқ инспекциясига солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши лозим.
Лекин Сизнинг қизингиз ушбу аризани тақдим этмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 373-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунга қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятини вақтинчалик  тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топшириши лозим.
Шунингдек тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида тақдим қилинган ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлиши белгиланган.
Аммо Сизнинг қизингиз С.Бахриддинова томонидан ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатиш бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясига мурожаат этилмаган ва гувоҳнома қайтариб топширилмаган.
Шу сабабли қизингиз С.Бахриддинова 2013 йилнинг март, апрел, май, июн ва июл ойлари учун қатъий солиқ ва пенсия бадали тўловларини тўлиқ тўлаши лозим бўлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!