JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » САЙЛОВЛАР КАМПАНИЯСИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

САЙЛОВЛАР КАМПАНИЯСИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

18-09-2014 16:42 Navoiy shahri » Yangiliklar
САЙЛОВЛАР КАМПАНИЯСИ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?
Аввал хабар қилганимиздек, 2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтиб,  йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси шу йил 15 сентябрдан бошланишини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Сайлов ҳақидаги янгиликлардан барчамиз хабардор бўлиб боришимиз зарур.
Қуйида Сиз билишингиз мумкин бўлган саволлар ва уларга жавоблар билан танишишингиз мумкин.
Савол: Сайлов кампанияси қачон бошланади?
Жавоб:“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан сайлов кампанияси бошланганлиги аввалги чақириқ Қонунчилик палатаси депутатларининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон илинади. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида ҳам халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов юзасидан сайлов кампанияси бошланганлиги депутатларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Савол: Ким депутатликка номзод бўлиши мумкин?

Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муҳим яшаётган фуқаролар эгадир.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муҳим яшаётган фуқаролар халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашларига сайланиши ҳуқуқига эга.
Савол:  Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси неча  депутатдан иборат?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси (куйи палата)беш беш йил муддатга сайланадиган 150 депутатдан иборат.   Конунчилик палатасининг бир юз ўттиз беш депутати ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиялик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йули билан сайланади. Қонунчилик палатасининг 15 депутати Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланади.
Савол: Овоз беришда неча ёшдан иштирок этиш мумкин?

Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 117-моддасига асосан сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга.

Савол: Сайловчи муддатидан олдин овоз бериш мумкинми? Қандай қилиб овоз бериш мумкин? Муддатидан олдин овоз бериш қачон бошланади?
Ҳа, мумкин. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун олганида бошланади ва сайловга бир кун олганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов варааси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида олдиради. Конвертнинг йелимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.
Савол: Овоз бериш куни бошқа давлатда бўлсангиз, қандай овоз бериш мумкин?
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилиши мумкин. Ушбу сайлов участкаларида бошқаларда бўлгани каби овоз бериш соат 6.00дан соат 20.00 гача амалга оширилади.Сайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хохишига кўра, сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган депутатликка номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги-крестик қўяди.
Савол: Сайлов участкалари тузиш тартиби ва нормаси қандай?
Сайлов участкалари сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда тузилади. Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади.
Санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаниш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округлари таркибига киради.
Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан, ҳарбий қисмларда — ҳарбий қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Сайлов участкалари сайловдан камида олтмиш кун олдин тузилади. Ҳарбий қисмларда, олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса - истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида йигирма нафар ва кўпи билан уч минг нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!