КИТОБ ҒОЯТ БУЮК КУЧДИР
“Болалар китоби” фестивалининг Навоий вилоятида кўтаринки руҳда ўтганлиги хусусида
Китоб бахт ва қудратли истиқбол йўлида одамзод яратган, эҳтимол энг мураккаб ва мўъжизалар ичидаги энг буюк мўъжизадир, деган эди улуғ зотлардан бири. Дарҳақиқат, худди шундай.
Китоб ҳар қандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидосидир. Фақат биргина адабиёт ўлимни тан олмайди.
Бутун Республикамиз бўйлаб ўтаётган Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят Ахборот -кутубхона марказида ўтказилган “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Соғлом ва маънавий етук авлод- юрт келажаги” шиори остида “Болалар китоби” фестивалига тўпланганлар ана шу ҳақиқатни яна бир карра ҳис этдилар.
Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, А. Қодирий номли вилоят Ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган Китоб фестивалининг тантанали очилиш маросимида вилоят марказидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицей ва мактаб ўқувчилари, маҳаллалардаги китобхонлар, омавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимини вилоят ҳокимининг матбуот котиби Абдумажид Жўраев очиб, барчани китоб байрами билан табриклади.
Шундан сўнг маънавият тарғиботчиси Бақо Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамдам Эшонқулов, шоир Одил Ҳотамов, вилоят Ахборот-кутубхона маркази директори Рамазон Ражабов, Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Баҳриддин Садриддиновлар ёшларни китоб фестивали билан табриклаб, уларга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар, ёш авлодни миллий истиылол ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги тўғрисида гапирдилар.
Байрамга таклиф этилган фахрий меҳмонлар ташкилотчилар билан биргаликда кўргазмалар билан танишдилар. Янги китоб маҳсулотлари тақдимоти, китоб муаллифлари билан учрашув, маҳаллий ижодкорлар билан давра суҳбатлари ҳам фестиваль доирасидан ўрин олди.
“Китоб –миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзусидаги семинар ҳам барчада катта таассурот қолдирди. Тадбир иштирокчилари ўз мулоҳазаларини мамнуният билан қуйидагича изҳор этадилар:
-Мен Навоий индустриал-иқтисодиёт коллежи 1-курс ўқувчисиман,-дейди Анвар Сайдуллаев,- Бугун китоб фестивалида иштирок этаётганимдан жуда хурсандман.- Китоб инсонни эзгуликка етакловчи йўлчи юлдуз, десак муболаға бўлмайди. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” китоби менинг энг севимли китобим. Бу китобни ўқиб ҳаётда дуч келаётган барча саволларга жавоб топаман. Бу тарихий асарда давлатчилик салтанати, меҳр-муҳаббат сир-синоати, инсоний фазилатлар, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ўз аксини топган.
-Китоблар дунёсига кирган одам сеҳрли оламга киргандек бўлади,-дейди фахрий журналист, “Ветеран” фахрийлар маркази директори Раъно Ҳакимова.- Бугунги фестивалдаги китоблар кўргазмаси менга жуда маъқул бўлди. Айниқса ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан 2014 йилда чоп этилган “ОДАМИЙЛИК МУЛКИ” номли китоби диққатимни тортди. Уни варақлар эканман, китоб ҳар бир соҳада, ҳар бир ёшдаги китобхонлар учун ҳақиқий маънавият туҳфаси эканлигига ишонч ҳосил қилдим .Худди ана шундай Ахлоқ китоби бугунги глобаллашув жараёнида бизнинг миллатимизга жуда-жуда керак эди.
-Мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари, мустақил фикрлашлари учун яратилаётган яна бир муҳим тадбирлардан бири деб баҳолаш мумкин бугунги фестивални,- дейди “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали касаба уюшма қўмитаси раиси, Навоий вилоят алоқа ходимлари касаба уюшмаси куратори Муҳаббат Норқулова.- Ёшларимиз бу имкониятлардан фойдаланишлари, юксак билим чўққиларини эгаллашлари керак. Йигирма биринчи аср ёшлари чинакам бахтиёр ёшлар. Уларга ҳавасим келади.
“Болалар китоби” фестивали давомида вилоят Ахборот-кутубхона марказидаги жараённи кузатар эканмиз, қалбимизни ёшларнинг жўшқинлиги, билимга чанқоқлиги, ижодкорлиги, ташаббускорлиги тўлқинлантирди. АКМнинг ёшлар билан ишлашда маънавият ва маърифат секторининг етакчи кутубхоначиси Фароғат Раҳматованинг ёнига кутубхонага аъзо бўлиш истагида келган ёшларни кўриб қувондик. –Ҳозирча аъзоларимиз сони 1000 га яқин. Қатновимиз эса 8000 дан зиёд,- дейди Ф. Раҳматова.- Аъзоларимиз сони ҳар куни ортиб бормоқда. – Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари зиё масканига кўпроқ ташриф буюраяпти. Шунинг учун ҳам “Меҳрибонлик уйи”да кўчма кутубхона ташкил этиш ниятидамиз. Яқин кунларда бу ниятимизни амалга оширамиз.
Ахборот –кутубхона марказининг ҳар бир бўлимида ҳаёт қизғин. Ҳуқуқий адабиётларни саралаётган ҳуқуқ бўлими мутахассиси Муборак Каримова ҳам ёшларнинг саволларига жавоб беришдан чарчамайди. Болаларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари, дунёни билишга интилишлари юксаклиги нақадар мароқли.
Хуллас, вилоят Ахборот-кутубхона марказида бугунги кунда амалга оширилаётган барча хайрли тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “ Республика аҳолисини Ахборот- кутубхона хизмати билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381-сонли ҳамда 2011 йил 23 февралдаги “Ахборот-коммуникация технология базасида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари сифатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 1487-сонли қарорларига мувофиқлаштирилиб, замонавий ахборот –кутубхона хизмати кўрсатиш асосида олиб борилаётганлиги тафаккур чироғи ҳеч қачон ўчмаслигидан, Истиқлол ёшларининг қалбини китоб ҳамиша нурафшон этишидан далолат бериб турибди.
Маруса ҲОСИЛОВА.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi