JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЁШЛАР СИЁСАТИ - ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ - ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

22-09-2014 12:04 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ёшлар сиёсати -тараққиёт кафолати ёки энг  улуғ ва энг муқаддас
мақсадимиз дастури хусусида
ЁШЛАР СИЁСАТИ - ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ
Мамлакатимизда  вояга етиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва мустаҳкам руҳда тарбиялаш, уларнинг  ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини муҳофаза этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги барчамизга маълум. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва раҳнамолигида ёшлар тарбиясининг устувор йўналишлари белгилаб олинди ва бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилди. “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва  Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори  шундай муҳим ва тарихий ҳужжатлардан биридир.
Республикамизда мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириб келинмоқда.
Президентимизнинг ушбу Қарори асосида махсус Давлат дастури тасдиқланиб, унинг ижросини тўлақонли ҳамда сифатли амалга ошириш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳаракат режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳаракат режаси 7  та бўлим, 76 банддан иборат бўлиб, ўзида турли йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни қамраб олган. Бу йўналишлар:
1. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш йўналиши;
2. Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш йўналиши;
3. Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналиши;
4. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш йўналиши;
5. Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўналиши;
6. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш йўналиши;
7. Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш йўналишидан иборатдир.
Бундан ташқари, Ҳаракат режасида “Камолот” ЁИҲ фаолиятини янада яхшилаш, самарали ташкил қилиш, ЁИҲни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор бандлар назарда тутилган.

Содда қилиб айтганда,  “Ёшларга оид давлат сиёсати”нинг асосий мазмун моҳияти республикамиз ёшларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг  мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли  тушунтириш, ёш авлодни ушбу   жараёнларга кенг жалб этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Шунингдек, ушбу дастурда кўзда тутилган ёшларни юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий хаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш, турли маънавий тахдидлар ва ахборот хуружларидан  ёшларни химоя қилишга, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашга, ёш авлодни экологик ва эстетик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Ёшларни ижтимоий химоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш ушбу дастурнинг ўзига хос бўлган жиҳати бўлиб ҳисобланади. Ёш тадбиркорларни қўллаб-кувватлаш ва  рағбатлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-кувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш  кўзга тутилган.
Йигит-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни кенг ривожлантириш, ёшларнинг  ҳуқуқ  ва  манфаатларини химоя   қилиш,   интилишларини   қўллаб-кувватлаш, уларни маънавий ва жисмоний камол    топтириш,  Ватанга муҳаббат, истиқлол     ғояларига садоқат рухида тарбиялаш,   турли   ёт   ғояларни тарғиб қилиб келаётган   ва   паст савияли «оммавий маданият» таъсиридан асраш каби масалалар дастурнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ушбу дастурда кўзда тутилган масалаларни ижросини таъминлаш мақсадида барча муассасаларда тадбирлар режалари ишлаб чиқилган. Шу мақсадда вилоят адлия бошқармасида ҳам дастур бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уни бажарилишига ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозимдир.

Мазкур қарордан келиб чиқадиган долзарб вазифаларни амалга оширишда   биз ҳуқуқшуносларнинг ҳам муҳим ўрнимиз бор.  Зиммамизга  бу борадаги масъулиятли вазифаларни  амалга ошириш борасида  маҳаллалар ҳамда  ўқув даргоҳларида  прокуратура, ички ишлар идораси, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашув ва давра суҳбатларида  ахлоқ қоидаларимизга мутлақо бегона бўлган одоб сабоқлари, ёшларимизни тўғри  йўлларидан адаштираётган гиёҳвандлик,  ичкиликбозлик сингари ҳолатлар, айрим ота-оналарнинг ўз фарзандларига  ҳар томонлама ибрат, намуна бўлолмаётганликлари, ахлоқ мезонларига риоя қилиш борасида айниқса қизлар турмуш тарзини шакллантиришдаги хатоликлар  тўғрисида  очиқчасига мулоҳаза юритишга тўғри келмоқда.
Зеро, ёшлар, айниқса, қизлар миллат келажаги, ғурури эканлигини унутиб бўлмайди.
Маълумки, соғлом турмуш тарзи – миллий хусусиятларимизнинг асосини ташкил этади. Миллий ва  маънавий қадриятлар, урф- одатлар, анъаналар, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, ғарб мафкурасининг туб моҳиятини тўғри тушунтириш, сезгирлик, уйғоқлик тамойиллари   бугун алоҳида  аҳамият касб этади.
Ота-оналар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларда вояга етмаган ёшларнинг кўнгил очар жойларда тунги вақтда ота-онасининг кузатувисиз бўлишларини олдини олиш, беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этилишини олдини олиш масъулиятини ошириш зарурлиги таъкидланади.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда оила ва никоҳ институтига ҳурмат ҳиссини кучайтириш,  Ўзбекистонга муносиб йигит-қизларнинг камолга етишига эришиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда Ватан тақдири, бугуни ва келажагига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ҳуқуқий маданиятли авлодни  вояга етказиш барчамизнинг зиммамиздаги қарз.
Нодира ШАРИПОВА,
Навоий шаҳар 4-сонли давлат   нотариал     идораси нотариуси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!