JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МАКТАБ ТАЪЛИМИ – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

МАКТАБ ТАЪЛИМИ – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

30-09-2014 13:11 Navoiy shahri » Yangiliklar
Ҳар жиҳатдан етук, интеллектуал ривожланган, билимли ва тафаккур олами кенг ёшларни тарбиялаш педагог ходимларнинг асосий мақсади саналади. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дас­тури ушбу олий мақсадларни амалга оширишда асосий дас­­туруламал бўлиб хизмат қил­моқда. Мустақиллик йилларида Навоий шаҳрида ҳам бу борада кўплаб хайрли ишлар қилинди.
Янгидан янги таълим муассасалари, спорт ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилди. Уларнинг моддий-техника базаси ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Айни пайтда шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 12 та умумтаълим мактаби ва 5 та давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида 1400 дан ортиқ педагоглар ўқувчи-ёшларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериб келишмоқда.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда таълим-тарбия мазмуни тубдан янгиланиб, амалиётга ўқитишнинг янги ва замонавий услублари жорий этилди. Ўтказилаётган кўрик-танловлар, мусобақа ҳам­да беллашувлар ўқитувчилар меҳ­натини рағбатлантиришда, ўқув­чиларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорларини қўллаб-қувват­лаш­да муҳим ўрин тутаётир. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари”, “Маҳоратли ёш педагог” танловлари, ўқувчилар ўртасида фан олимпиадалари, Билимлар беллашуви, “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Инг­лиз тили билимдонлари” кўрик-танловлари шундай мақсадларда ташкил этиб келинаяпти.
Ўтган йили “Йилнинг энг яхши фан ўқи­тувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқи­чида 3 нафар, республика босқичида 1 нафар ўқитувчи 1-ўринни қўлга киритди. Шаҳримиз мактаблари нафақат таълим-тарбия борасидаги ютуқлари, шу билан бирга кўркам ва озодалиги билан ҳам бошқа мактабларга намуна бўлиб келмоқда. Буни 2013 йил “Йилнинг энг обод таълим муассасаси” танловининг республика босқичида 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, 2014 йилда эса 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ва 30-МТМ фахрли 1-ўринни қўлга киритганида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Бугунги ёшларимизнинг чет тили­ни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари кучли. Шу боис мактабларда инглиз тили дарсларининг янги ахборот-коммуникация технологиялари асосида, юқори савияда ўтилишига катта эътибор қаратяпмиз.
Мактабларда “Устоз-шогирд” анъанасига биноан ёш ўқитувчилар тажрибали мураббийларга бириктирилиб, улардан педагогик маҳорат ва малакани, дарс ўтишнинг янги методларини ўрганишмоқда. Турли фанлар бўйича Билимлар беллашувининг вилоят босқичида 14 нафар, республика босқичида 3 нафар ўқувчимиз фахрли 1-ўринга сазовор бўлгани биз, педагог ходимларни янада фараҳбахш мақсадлар сари руҳлантирди.
Ҳа, мактаб нафақат таълим ўчоғи, шу билан бирга тарбия маскани ҳамдир. У ерда тузилган “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” жамоатчилик Кенгаши доимий тарзда ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирокида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб боришмоқда. Мактабларда ҳафтанинг ҳар бир куни алоҳида номланиб, алоҳида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ишлар олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Жорий ўқув йилида шаҳримиз мактабларининг 1-синфига 2700 нафар ўқувчи қабул қилинди. Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилиб, уларда фанлар чуқурлаштириб ўқитилаётгани натижасида билимли, заковатли ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Ўқувчиларнинг мустақил ижодий фикрлашини, фанларга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўқитувчилар “Ўрган – ўргат”, “Дарс – муқаддас” тавсиялари асосидаги замонавий ҳамда ўз фанлари бўйича интеграциялашган дарсларни ташкил этмоқда. Ўтган ўқув йилида вилоятда 53 нафар ва республика миқёсида 2 нафар ўқитувчимизнинг илғор иш тажрибалари оммалаштирилгани эса педагог ходимларимизнинг интилишу изланишлари бесамар кетмаётганидан далолатдир.
Мухтасар қилиб айтганда, азалдан билимлар қасри бўлган мактаб­лар қутлуғ даргоҳ саналган. Энг асосийси, унда келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворлари қўйилади. Шуни фахр билан айтиш мумкинки, истиқлол йилларида мактабларимиз ана шундай юксалиш пиллапояларидан дадил қадам ташлади ва у бахтиёр ўғил-қизларимизнинг энг севимли даргоҳига айланди.
Диляра ТУХФАТУЛЛИНА, шаҳар халқ таълими муассасалари
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!