ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
М.РАҲМОНОВ, Оқтош жомеъ масжиди имом хатиби.
Қурбон ҳайити халқимизнинг энг азалий диний байрамларидан биридир. Ҳар йили бу айём юртимизда катта шодиёна билан нишонланади. Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини муносиб нишонлашга, диний анъана ва қадриятларни тиклаш ҳамда уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 сентябрдаги Қарорига мувофиқ бу йил 4 октябрда нишонланадиган Қурбон ҳайити куни дам олиш куни деб белгиланди. Айни пайтда Навоий шаҳрида ҳам ушбу муборак санага қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
– Халқимиз орасида меҳр-оқибат, аҳиллик, ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда, ёш авлодни ватанпарварлик, урф-одатларимизга садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялашда бу каби миллий байрамларнинг ўрни жуда муҳим, – дейди Алишер Навоий номидаги вилоят масжиди муаззини Нуров Комилжон Мардон ўғли. – Шаҳримизда ҳам байрам олдидан аҳоли яшаш жойлари, қабристонлар, маҳалла гузарлари, кўчалар ва бошқа зиёратгоҳ гўшалар тозаланди. Ён-атроф саранжом-саришта ҳолга келтирилди. Бу муборак кунда инсонлар яқинлари ҳолидан хабар олишиб, ёши улуғларни зиёрат қилишади, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатишади. Қурбон ҳайити айнан ана шундай анъана ва эзгу амаллар ижобати билан барчамиз учун гўзал ва қадрли саналади.
Дарҳақиқат, эзгулик нурларига йўғрилган ушбу кунда эрта тонгдан масжидларимизда ҳайит намози ўқилади. Шу билан бирга қариялар, касалманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинади. Хонадонларда байрам шукуҳи ҳукмрон бўлиб, одамлар бир-бирини меҳр-мурувват айёми билан қутлайдилар.
Истиқлол шарофати билан диёримизда динимизни қадрлаш, унга оид маросимларни ўтказиш, масжидларга бориб, эмин-эркин ибодат қилиш имконияти яратилди. Шундай фараҳбахш кунларда Қурбон ҳайитининг катта байрам сифатида қарши олинаётгани ҳар бир юртимиз мусулмонлари қалбига олам-олам қувонч ва сурур бахш этмоқда.
Бурное развитие в республике интерактивных услуг – это не очередной новомодный тренд, а насущная потребность, которая позволяет вывести социально-экономическую ситуацию в стране на качественно иной уровень.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul