Конституция ва Амир Темур омили
Асосий қомусимиз – Ўзбекистон Конституциясида миллий қадриятлар мавзуси ҳам алоҳида эътиборга олинган. Тарихда буюк ота-боболаримиз томонидан тўпланган беназир тажрибалар бугунги ислоҳотлар тизимини мустаҳкамлашда бизга манба ролини бажаради.
Конституциянинг «Муқаддима» қисмидаги «Ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таяниш» тамойили амалиётда тўла-тўкис ўз ифодасини топиб бормоқда, зеро бизнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда миллий асослар устунлик қилади.
Бугун Ўзбекистоннинг жаҳон демократик ҳуқуқий тизимлари орасида «ўзбек модели» номига эга бўлиши ҳам унинг ҳеч кимдан андоза олмасдан, халқаро ҳуқуқнинг энг мақбул жиҳатларини қабул қилиш билан бирга ўтган авлодлар меросига таяниши билан изоҳланади. Мустақил Ўзбекистон том маънода аждодлар давлатчилик тарихининг меросхўри ва давомчисидир.
Амир Темур даврида яратилган бебаҳо мерос — «Темур тузуклари» ҳам ўша даврнинг ўзига хос Конституцияси эди.
«Темур тузуклари» ва ўша даврнинг бошқа манбаларида қолдирилган Амир Темур давлатининг марказий ва маҳаллий бошқарув тизими соҳасидаги мероси ҳам бугунги давлат бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни мустаҳкамлашда бизга манба вазифасини ўтайди. Унда марказий ва маҳаллий бошқарув органлари тузилиши, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига бўйсунадиган ва бўйсунмайдиган идоралар, уларнинг сиёсатда мувофиқлаштирилиши, давлат, жамият ва шахс манфаатлари уйғунлигининг таъминланиши, уларнинг ечимлари масалалари ҳам бугунги кунда муҳим меросдир.
Биргина давлат бошқарув тизимига эътибор қаратсак, Амир Темур давридаги «девон», «вазир», «ҳоким», «ғазначи» каби мансаб ва унвонлар бугунги давлати бошқарув тизимида алоҳида институтлар сифатида шакллантирилган. Шунингдек, мамлакатнинг вилоят ва туманларга бўлиниши ҳам тарихнинг қайта тикланганидан далолатдир. Бугунги Олий Мажлис «Қурултой» сиёсий институтининг тараққий этган ва ривожланган шаклидир.
Бугунги иқтисодий бошқарув тизимида ҳам Амир Темур иқтисодий сиёсатининг асослари мавжуд. Масалан солиқ тизимида янги тадбиркор субьектлардан уч йилгача солиқ олмаслик тамойили ҳам Амир Темур меросининг тикланаётганига далилдир. Том маънода Амир Темурнинг давлат бошқарув ғоялари Конституция тимсолида бутун жамиятда қайта тирилмоқда.
«Тузуклар» мисолида хулоса қилсак, бу сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий манба халқларни адолат, юксак маънавият ва қонунийлик туғи остида бирлаштирган, бунёдкорлик, юрт тинчлиги ва фаровонлиги ғоялари устувор бўлган. Унда худди бугунги кун каби обод турмуш концепцияси мавжуд бўлган.
Мамлакатда иқтисодиёт, сиёсат, маънавият, хусусан илм-фан, санъат ва меъморчиликка катта эътибор берилган. Жамиятни илм ва билимлар орқали бошқаришга ўтилган. Олимлар ҳокимларга маслаҳатчи қилиб тайинланган.
Тарихдан маълумки, кучли тараққиётлаар кучли давлат тузилмалари яратилган ҳудудларда рўй берган ва бу ақл бовар қилмас ўзгаришлар тарихда «цивилизация» («тамаддун»), «Ренессанс» («Уйғониш») номларини олган. Айнан сиёсий тизим ва жараёнларнинг бағрида жамиятда давлат ва халқ фаровонлиги таъминланган, барча соҳалар бирдек ривожланган. Сиёсий ҳокимиятнинг янгича усулда ташкиллаштирилиши ва амалиёти, сиёсий тизимнинг тежамкорлиги, тезкорлиги ва миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги халқаро миқёсда бу давлатнинг обрўсини оширган.
«Темур тузуклари» ўрта асрлар тизимидаги шарқона демократия тамойилларини ўзида акс эттиради, у тажрибалар ила сайқалланган шоҳ асардир. Унда наинки сиёсатни юритиш, тараққиёт калити, балки комил инсон ғояси мавжуд. Амир Темурнинг шахсан намуна бўлиб ўз даврида янги замонни бошлаб берди. У ҳақиқатан ўз даврининг янги инсони эди.
У Евроосиё ҳукмдори сифатида биринчи марта халқларнинг ягона маконда яшаши мумкин эканлигини исбот этди, интеграция саҳифасини очди.
Амир Темур даврида ҳам миллатлараро муносабатлар давлат тарафидан мувофиқлаштирилган. Амир Темур салтанати ўз ҳудидида 27 давлатни бирлаштирган бўлиб, у ҳақиқий мультикултурал тузилма эди.
Маълумотларга кўра, Амир Темур салтанати таркибида Европа маданиятига дахлдор ҳудудлар ҳам бўлган. Константинополь (ҳозирги Истамбул), Пера ва бошқа ҳудудлар ҳам унга божу хирожлар тўлаб турган. Амир Темурнинг маъмурлари у ерларнинг ҳам бошқарув ишлари билан шуғулланган. Бу эса ўза даврда Евроосиё, Шимолий Африка ҳудудларидаги ҳукмронликда ҳам халқаро ва миллатлараро муносабатлаарни қонун йўли билан тартибга солинганидан далолат беради.
Амир Темур салтанатида ижтимоий сиёсат давлат бошқарувнинг муҳим йўналиши ҳисобланган.
Салтанатида биринчи марта пенсия таъминоти ва маошлар тизимлаштирилади. Амир Темурнинг «фақиру мискин, бирон касб қилишга ожиз шол-кўрларга нафақа белгиласинлар»,[1] -деб кўрсатма берганлиги юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди.
Тарихчи Шарафиддин Али Яздий Соҳибқирон Амир Темурнинг бир фармойиши ҳақида шундай маьлумот беради: «… ҳар вилоятдаким, фақиру мискин ва дарвишу мустаҳиқ бўлса йиғиштуруб, йиллик озуқа ва тўн ва кунгалак танабон ва кафш ва этук ва фута ва дастор берсунлар ва қишлиқ ва ёзлиқ тўнлар берсунлар». [2]
Унинг бу буйруғи мамлакатнинг ҳамма ерида бажарилади ва маьлумотларга кўра, «барча вилоятларнинг акобиру ашрофлари ва раойо ва фақиру мискинлари анинг давлатидин хуррам ва хушҳол бўлуб дуо била айтур эдилар ».[3]
Соҳибқирон Амир Темур нафақат камбағал оилаларни балки зиёли, илм-маърифатли олиму уламолар, давлат амалдорларини, уларнинг аҳли оиласини ҳам ҳам ижтимоий рағбатлантирган.
Уларнинг тирикчиликларини бемалол ўтказишлари учун суюрғол тарзида ерлар инъом этилган, бу эса уларнинг зиммасидаги вазифаларни кучайтиришга хизмат қилган. Уларга кундалик ва ойлик маошлар ҳам берилган. [4]
Шунингдек бу даврда сипоҳийлар, уларнинг оилавий таъминот масалалари давлат сиёсатида муҳим ўрин тутган. Улар мамлакат куч-қудрати тимсоли деб тушунилган. Навкар ва амирларининг бирор хизмати тақдирланмасдан қолдирилмаган. Соҳибқирон «сипоҳий давлат хизматида экан, боқий ҳаётларини фоний дунё нақди учун аямаганликларининг ўзи ҳам инъомга ва моддий таъминотга лойиқлигини билдиради», дея уларнинг ўта мураккаб вва шарафли вазифаларини алоҳида таъкидлаган. [5]
Мамлакатда турли тоифа ва табақаларга мансуб оилаларнинг аҳволидан кунма-кун огоҳ бўлишган.
Халқнинг тўқлиги давлат фаровонлигига ва унинг куч-қудратли бўлишига катта таъсир кўрсатган.
Ҳатто бу даврда оилаларни ижтимоий ҳимоя қилувчи молия тизими ҳам мавжуд эди. «Сармояси қўлдан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайта тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин»,[6] - дейилади «Тузуклар»да. Демак савдо аҳли хонадонини қўллаб-қувватлаш учун ҳам бу даврда катта имтиёзлар яратилган.
Бундай рағбат ва ижтимоий ҳимоя нафақат савдогарларга балки, миллати, элатидан қатъий назар деҳқон, ҳунарманд ва бошқа касб эгаларига, барча оилаларга ҳам тегишли эди. Агарда қайси зироаткорнинг ерни экишга маблағи бўлмаса уларга турли асбоб ва керакли нарсалар берилган. Бу ҳақда «Тузуклар»да шундай маьлумотлар бор: «Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўлса, унга экин-тикин учун зарур уруғ ва асбоб берилсин».[7] Бу эса деҳқонлар оиласида катта иқтисодий ўсишлар бўлиши учун катта замин бўлиб хизмат қилган.
Давлат ҳатто иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган оилаларнинг уй-жой қурилиш ишларига кўмак берган, агарда фуқародан бирининг уй иморати бузилиб, тузатишга қурби етмаса, керакли ускуналар ва ёрдам берилган. [8]
Бундан кўринадики, Амир Темур давлатида давлат хазинасидан оилалар учун пул ва натура сифатида ашёлар ажратилиб, турли рағбат ва кўмаклар кўрсатилган.
Умуман олганда, Амир Темур ҳам ўз даврида манбаси халқ бўлган сиёсий тузилмани яратган, унда давлат, жамият, шахс муносабатлари аввалги ўринга кўтарилган, том маънода шарқона тараққиёт мактаби яратилган. Бугунги ислоҳотларда бу манба бизга асос вазифасини ўтайди. Умуман олганда, Конституциянинг яратилишида ҳам Амир Темур мероси муҳим асослардан бўлиб хизмат қилган, бугунги Конституцция ва ислоҳотларнинг ҳаётбахшлигида ҳам Амир Темурнинг юксак ўрни бор.
ZiyoNETдан олинди
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
-
АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
-
ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
-
КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
-
УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
-
ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
-
ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
-
МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
-
ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
-
ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi