JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТУЗИЛДИ

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТУЗИЛДИ

11-11-2014 15:41 Yangiliklar, Saylov-2014

Ўзбекистон Республикасининг " Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига асосан 34-Навоий округ сайлов комиссиясининг 2014 йил 5 ноябрдаги қарори билан Навоий шаҳрида 36 та участка сайлов комиссиялари тузилди.

Участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятини сайлов тўғрисидаги қонунларга ҳамда участка сайлов комиссиясини тузиш ва уларнинг ишини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширади.

Ушбу Низомда қайд этилганидек участка сайлов комиссиясининг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:

Участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузади;

Сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда рўйхатга тегишли ўзгаришлар киритиш  тўғрисидаги масалани ҳал этади;

Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан конвертларни қабул қилиб олади;

Аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;

Овоз бериш бинолари ва сайлов қутилари ҳамда бошқа сайлов ашёлари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;

Сайлов куни сайлов участкасида овоз беришни ташкил этади;

сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;

сайловга тайёргарлик куриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чикади хамда улар юзасидан қарорлар кабул килади;

ушбу Қонун ва бошқа қонунларга мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.

Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасида тайинланади.

Участка сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари сиёсий партиянинг аъзоси бўлишлари мумкин эмас. Депутатликка номзодлар сайлов комиссияларига аъзо бўлишлари мумкин эмас.

Участка сайлов комиссиясининг аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи комиссияни тузган округ сайлов комиссиясига тегишли бўлиб, комиссия аъзоси Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузган ёки ўз вазифаларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдириб келган тақдирда ваколатларидан маҳрум этилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!