НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ХХХIV
“2015 йилда шаҳарда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги “Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори ижросини таъминлаш ва шаҳарда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. “2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” (кейинги ўринларда “Дастур”) 1-иловага, Дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи комиссия аъзолари:
ҳар ойда 2015 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин;
дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.
3. Шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев)га Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2015 йилда шаҳарда яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.
4. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров)га тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда:
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритиш ҳамда назоратга олиш;
янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.
5. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев), шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси (Б.Жўрақулов), Савдо-Саноат палатаси шаҳар бўлими (Ш.Насриддинов), тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.
6. Шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Ғ.Бўронов) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватласин.
7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Қўлдошев), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (Жумаев) билан биргаликда 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни шаҳар ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Холбоев), шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Қўлдошев) билан биргаликда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши йиғилишларида 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги ХХХ/215-сонли қарори 2015 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарор расман эълон кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияси раислари, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ташназаров ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А.Қўлдошев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Н.Ахатов
Навоий шаҳри
12.12.2014 йил
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг
2014 йил “12” декабрдаги XXХIV- сессияси
257 -сонли қарорига 1-илова
2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш
ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури
№ |
Йўналишлар |
Жами |
шу жумладан ҳудудлар бўйича |
|||
Навоий шаҳар |
"Тинчлик" қўрғони |
"Умид" қўрғони |
"Вокзал" ҳудуди |
|||
1. |
Жами Дастур бўйича |
7585 |
6499 |
188 |
298 |
600 |
|
шу жумладан : |
|
|
|
|
|
2. |
Мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, жами |
3002 |
2596 |
88 |
100 |
218 |
|
Улардан: |
|
|
|
|
|
2.1. |
саноатда |
2434 |
2108 |
51 |
86 |
189 |
2.2. |
хизмат кўрсатишда |
336 |
292 |
12 |
9 |
23 |
2.3. |
қишлоқ хўжалигида (шу жумладан) чорвачилик,паррандачилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, сабзавотчилик, ипакчилик, узумчиликда) |
30 |
0 |
25 |
5 |
0 |
2.4. |
ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклаш |
202 |
196 |
0 |
0 |
6 |
3. |
Бундан ташқари |
4583 |
3903 |
100 |
198 |
382 |
|
қуйидагилар ҳисобига : |
|
|
|
|
|
3.1. |
тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари |
2915 |
2534 |
64 |
91 |
226 |
3.2. |
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш |
1062 |
890 |
27 |
60 |
85 |
3.3. |
уй меҳнатини ташкил қилиш |
606 |
479 |
9 |
47 |
71 |
3.4. |
деҳқон ва фермер хўжаликлари |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг
2014 йил “12 ” декабрдаги XXХIV- сессияси
257 -сонли қарорига 2-илова
“2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” ижроси ва назоратини
амалга ошириш бўйича
ИШЧИ КОМИССИЯ ТАРКИБИ
1. Н.Ахатов- Навоий шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳи раиси
2. А.Ташназаров- Шаҳар ҳокими ўринбосари, ишчи комиссия раиси ўринбосари
Комиссия аъзолари таркиби
3. Б.Хамдамова- Шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси
4. А.Жумаев- Шаҳар Иқтисодиёт бўлими бошлиғи
5. А.Қўлдошев- Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори
6. А.Хусанов -Шаҳар Молия бўлими бошлиғи
7. И.Туйчиев- Шаҳар Статистика бўлими бошлиғи
8. Ф.Идиева- Навоий информатика ва электроника саноати касб-ҳунар коллежи директори
9. Ш.Насриддинов- Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими раиси
10. Н.Раззоқов- Шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси в.б.
11. М.Нуриллаев- Шаҳар “Камолот” ЁИҲ раиси
12. Ғ.Бўронов - Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи в.в.б
13. О.Турдиниёзов - Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ўринбосари, комиссия котиби
Изоҳ: Ишчи комиссия аъзоларининг лавозими ўзгарган тақдирда ўрнига тайинланган раҳбар ишчи комиссия аъзоси ҳисобланади.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
-
АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
-
ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
-
КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
-
УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
-
ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
-
ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
-
МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
-
ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
-
ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi