JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

2015 йил 10 январь куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида янги таркибда сайланган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги аппарати маъсул ходимлари, шаҳар ташкилотлари, корхоналари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида Навоий вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Али Амонович Эшонқулов қатнашди.

Сессияда дастлаб халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида шаҳар сайлов комиссиясининг раиси ўринбосари Р.Ф.Наврўзовнинг ахбороти эшитилди.

2014 йил 21 декабрда ва 2015 йил 4 январда ўтказилган сайловда ишонч билдирилган халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 30 нафар депутати ваколати эътироф этилди.

Сессияда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидан сайланган депутатларининг партия гуруҳлари рўйхатга олинди.

Депутатлар “Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни якдиллик билан тасдиладилар.

“Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан фикр-мулоҳаза юритилиб, қуйидаги йўналишлар бўйича доимий комиссиялар тузилди ва раислари тасдиқланди:

Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси- раиси 8-“Ғалаба” сайлов округидан депутат Ғ.Назаров;

Қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси – раиси 14 –“Меъмор” сайлов округидан депутат Н.Улуғбердиев;

Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари) доимий комиссияси – раиси 13-“Матонат” сайлов округидан депутат М.Ҳамроева

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси – раиси 2-“Истиқлол” сайлов округидан депутат А.Азимов;

Регламент ва депутатлик одоби доимий комиссияси – 29-“Тинчлик” сайлов округидан депутат Ф.Қурбонов сайландилар.

“Навоий вилоят ҳокими томонидан Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.А.Эшонқулов сўзга чиқди. У номзод – Неъматилло Асатович Ахатовнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайланган партия гуруҳлари раҳбарлари шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан 5-“Бинокор” сайлов округидан сайланган депутат Ахатов Неъматилло Асатович бир овоздан Навоий шаҳар ҳокими этиб тасдиқлашди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!