JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

19-01-2015 13:51 Navoiy shahri, Yangiliklar

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

Шаҳарда ўтган 2014 йил режаси бўйича Инвестиция дастурига киритилган бир қатор объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Олимпия захиралари коллежи капитал таъмирланди. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилгани “Соғлом бола йили”да шаҳримиз болалари учун ажойиб туҳфа бўлди. Мазкур боғ ҳудудида янги ташкил этилган Санъат галереяси вилоятимиз ижодкорларининг турли кўргазмаларини ташкил этиш учун қулай имконият яратди, дейиш мумкин.

– Айни пайтда ушбу Инвестиция дастурига киритилган вилоят Сил касалликлари диспансери қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Шерали Раҳматов. – Аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида “Ҳаёт”, “Истиқлол” ва “Гулистон” маҳаллаларида ичимлик суви тармоқлари қурилиб, мавжудлари таъмирланди. 2014 йилда 10-, 17-, 18-кичик туманларда ҳамда “Ишчилар” қўрғонида қуриб, фойдаланишга топширилган бешта янги кўп қаватли уйлар шаҳар қиёфасига янада кўркамлик бахш этди.

Уйларнинг иситиш тизимларини, том қисмини, кириш йўлакларини таъмирлаш, ертўлалардаги қувурларни янгисига алмаштириш учун ҳудуддаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўз маблағлари ҳисобидан 149,7 миллион, банк кредитлари ҳисобидан 276,8 миллион, ҳомийлар томонидан 170,8 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди. Шунингдек, НКМК давлат корхонасига қарашли Уй-жой коммунал бошқармаси жамоаси ҳам бу борада жонбозлик кўрсатиб, мазкур мақсадлар учун 1,7 миллиард сўмлик ишларни амалга оширди.

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН НАВОИЙ

Шаҳарда автомобиль йўлларини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида умумфойдаланувдаги ички автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилаяпти. Ўтган йили “Истиқлол”, “Янгиариқ” маҳаллаларидаги, “Гулистон-3” массивидаги ва “Умид” қўрғонидаги муайян ички йўлларнинг мукаммал таъмирлаш ишлари тугалланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, шаҳарнинг 18,83 километр ички автомобиль йўлларида 1 миллиард 637 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилиб, йўлларимиз кенг ва равон кўриниш касб этаётганидан ҳамшаҳарларимиз жуда мамнун.

– Марказий истироҳат боғининг 3 гектар ерини ободонлаштирдик, – дейди шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги “Махсустранс” бўлими бошлиғи Усмон Жумаев. – Ушбу боғ ҳамда “Ёшлар маркази” атрофларига 2300 та нина баргли дарахт ниҳолларини ўтқаздик. Ҳозирги пайтда бешта “MAN” русумли 10 тонналик маиший чиқинди ташувчи автомашина ҳамда 5 тонналик “ISUZU” русумли махсус техника воситалари шаҳримиз аҳолисига хизмат кўрсатиб келаяпти. Шунингдек, битта трактор, олтита трактор тиркамалари ва бошқа махсус техника воситалари ҳам сотиб олинди. Бугунги кунда ободонлаштириш ишларида 32 та транспорт воситасидан фойдаланилмоқда. Аҳоли турар жойларини тоза-озода сақлаш ва санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида ўтган 2014 йилда 13 та чиқинди тўплаш шохобчалари қурилиб, контейнерлар билан жиҳозланди. Келгусида яна 150 та замонавий роликли контейнерлар сотиб олиш режалаштирилган.

Ҳа, бугун кўз ўнгимизда чирой очаётган она шаҳримизнинг ҳар бир гўшасида беқиёс янгиланишлар рўй бермоқда, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари авж олган. Энг муҳими, турмуш маданияти юксалиб, яшаш шароитлари тобора яхшиланиб бораётган ҳамшаҳарларимиз мамнунлик ва шукрона билан яшамоқдалар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!