JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

24-04-2015 17:35 Yangiliklar, Hokim qarorlari

"Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасининг ижтимоий инфратузилма объектларга бўлган харажатларини мақбуллаштириш, Навоий шаҳрида ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидаларига мувофиқ равишда қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 апрелдаги 06/113-18-сонли кўрсатмаси ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 20 апрелдаги Қ-66-сонли қарорига асосланиб,

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  томонидан  "Навоий      кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси балансидаги айрим транспорт воситалари ва механизмлар, маъмурий бино, ишлаб чиқариш бино иншоотлари ва ноишлаб чиқариш майдонлари, моддий бойликларни Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси балансига бепул бериш тўғрисидаги Навоий вилояти ҳокимлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасининг таклифларига розилик берилганлиги ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 20 апрелдаги Қ-66-сонли қарори маълумот ва ижро  учун қабул қилинсин.

2. "Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасидан Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига транспорт воситалари ва механизмлар, маъмурий бино, ишлаб чиқариш бино иншоотлари ва ноишлаб чиқариш майдонлари, моддий бойликларни ўрнатилган тартиб асосида қабул қилиш ва топшириш ишларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (М.Фозилов) асосий воситалар ва моддий бойликлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминласин.

4. Навоий шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими (А.Хусанов), шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (М.Фозилов)ларга:

- белгиланган тартибда хар йили ажратиладиган маблағлар доирасида берилган асосий воситаларни сақлаш харажатларини молиялаштирилиб борилишини таъминлаш;

- етти кун муддатда шаҳар аҳолиси ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхона, ташкилот ва муассасалар билан маиший ва қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тўлиқ шартномалар тузиш;

- икки ой муддатда белгиланган тартибда шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига "Биллинг” тизимини жорий этиш;

- ўн беш кун муддатда шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги барча техникаларга GPS ускунаси ўрнатиш ва мунтазам ишлаш фаолиятини таъминлаш;

- ўн кун муддатда аҳоли ва хўжалик юрутувчи субъектлар кесимида  қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиш йиғимларининг мақбуллаштирилган таърифларини қонуний норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиш;

- етти кун муддатда НКМК ДК УЖКБ томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқилаётган ҳудудлар шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига  ўтаётганлиги муносабати билан қўшимча талаб этилаётган 100 дона маиший чиқиндиларни йиғиш контейнерларини сотиб олиш бўйича асосланган таклиф киритиш;

- беш кун муддатда шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳамда шаҳар давлат санитария эпидимиология назорати маркази билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарори асосида Навоий шаҳрида жорий йилда қўшимча чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин ва амалга ошириш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

5. Навоий шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими (А.Хусанов), шаҳар  Ободонлаштириш бошқармаси (М.Фозилов), шаҳар давлат санитария эпидимиология назорати маркази (А.Ким)лар, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда шаҳар ҳудудидаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда аҳоли билан доимий равишда тўлақонли шартномалар тузиб боришни ташкил этувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсинлар.

6. Шаҳар давлат санитария эпидимиология назорати маркази (А.Ким), шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (А.Жалилов)ларга, аҳоли ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхона, ташкилот ва муассасаларни қаттиқ ва маиший чиқиндиларни чиқаришда белгиланган тартибга қатъий риоя этилиши устидан мониторинг олиб борсин.

7. Мазкур қарор "Навоий-ПРЕСС” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Л. Облақулов зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                       Н. Ахатов

2015 йил 22 апрел
Қ-197/04

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!