JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Keksalarni ezozlash yili » Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги "1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-4708-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-40-сонли қарори ҳақида

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида,
1. Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги "1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-4708-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-40-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига асосан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланганлиги ҳамда ушбу сарф-ҳаражатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шаҳар Молия бўлими (Хусанов) мазкур Фармон ижроси билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар учун республика бюджети ҳисобидан ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.
4. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров), шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Қўлдошев), шаҳар Молия бўлими (Хусанов), шаҳар Мудофаа ишлари бўлими (Хаитов), шаҳар Ички ишлар бўлими (Эшмуродов) Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласинлар.
5. Шаҳар Маданият ва спорт ишлар бўлими (Раҳматуллаев), шаҳар Мудофаа ишлари бўлими (Хаитов), шаҳар Ички ишлар бўлими (Эшмуродов), шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар Маънавият тарғибот бўлими (Наврўзов), "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (Пирназаров), шаҳар "Нуроний” жамғармаси (Улуғбердиев) ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказсинлар.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                            Н.Ахатов

2015 йил 13 март
Қ-118/03

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!