БЎЛАЖАК ОЛИМПИЯЧИЛАР ЮТУҒИ
Вилоятимизда ўтган 2003-2013 йилларда 70 дан ортиқ спорт иншоотлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди. Шаҳримиздаги "Умид” қўрғони ҳудудида "Ёшлар” спорт мажмуаси барпо этилди. 10 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган стадион, бадиий ва спорт гимнастикаси, кураш ҳамда спорт ўйинлари заллари эндиликда ёшларнинг севимли масканига айланган.
Истиқлол берган имкониятлар самараси ўлароқ, вилоятнинг олис ва чекка туманларида истиқомат қилаётган оилалар фарзандларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Хатирчи, Навбаҳор, Конимех туманларида волейбол, футбол, баскетбол, бадиий гимнастика ва кураш турларига ихтисослашган спорт майдонлари, заллари, сузиш ҳавзалари бунёд этилди, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда.
Айни пайтда Навоий олимпия захиралари коллежида ҳам иқтидорли ёш
спортчилар тарбияланяпти.
– Масканимизда спортнинг 16 йўналиши бўйича 500 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаяпти, – дейди коллеж раҳбари Бекназар Қурбонов. – Ўқувчиларнинг зарур билимларни эгаллаши ва спортдаги маҳоратларини оширишда тўгарак машғулотларининг ҳам тизимли йўлга қўйилганлиги кутилган натижани бераётир. Спорт устаси Музаффар Ёдгоров, олий тоифали мураббий Жавлон Суяров, халқаро тоифадаги спорт устаси Маҳмуд Тоғаев сингари мураббийлар ёшларнинг маҳоратини оширишда жонбозлик кўрсатмоқда. Уларнинг шогирдлари мамлакат миқёсидаги мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келишаяпти. Жумладан, ўтган йили 1997-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида миллий кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Зилола Бобоқулова, Гулчеҳра Бобониёзовалар биринчи ўринга сазовор бўлишди. Жасур Абдухалилов оғир атлетика бўйича Чирчиқ шаҳрида Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мамлакат чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
Коллеж ўқувчиларининг Наманган шаҳрида ўтказилган "Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақаларининг ҳал қилувчи босқичидаги иштироки ҳам эсда қоларли бўлди. Улар ушбу беллашувда 12 та спорт тури бўйича қатнашиб, 2 та кумуш, 19 та бронза медалини қўлга киритди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга берилаётган улкан эътибор самараси ўғил-қизларимизнинг эришаётган мана шундай муваффақиятларида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi