БОЛАЖОНЛАР ҚАЛБИ ҚУВОНЧГА ТЎЛДИ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни шаҳримизнинг
барча ҳудудларида кенг нишонланди. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида "Фарҳод” маданият
саройининг санъат дасталари ижросида ташкил этилган концерт дастури жажжи
ўғил-қизларнинг қалбига шодлик улашди. Унда болажонлар қизиқиш билан
куй-қўшиқларни тинглаб, жозибали рақсларни томоша қилдилар. Уюштирилган байрам
дастурига ҳамоҳанг тарзда "Спорт саройи” атрофида ҳам байрам томошалари намойиш
этилди. Гимнастикачи қизлар ўз санъатларини нозик ҳаракатлар билан ифода
этишди. Бошқа спортчи ёшлар ҳам бирин-кетин болажонларга ўз дастурларини
намойиш қилишди. Мўъжазгина шаҳарда нишонланаётган байрамни кузатиб, Алишер
Навоий номли маданият ва истироҳат боғи томон ўтсангиз, яна бир ажойиб
тантананинг гувоҳи бўласиз.– Ойижон, мана бу машинага чиқаман, – дея онасига
эркаланаётган уч ёшли Ойбекжоннинг боғдаги ранг-баранг аттракционларни кўриб,
ҳайратдан кўзлари чақнарди. Кичкинтойларнинг қийқириғи, шодон кулгусидан боғда байрам авжида
эканлигини англаш қийин эмас. Жажжи болажонлар бу ерда уюштирилган концерт
дастурини томоша қилиб, яхши кайфият билан байрамни нишонлашди. Фарзандимнинг қувончига-қувонч улашиш мақсадида истироҳат
боғига келдик, – дейди Ойбекжоннинг онаси Маъмурахон. Бу ер ўғлимга жуда
ёқади. Сўлим табиат, болалар дам олиши учун яратилган шарт-шароитлар кишини бир
зумда мафтун этади. Айниқса, мусиқа садолари остида фавворанинг ранг-баранг
тўлқинланиши кайфиятни кўтаради. Бу ерда Навоий шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси,
маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Ҳар бир болага меҳр, эътибор”, "Болалар –
бахтли келажагимиз” мавзусида тадбирлар ташкил этилди. Айниқса, ҳайвонот боғига
уюштирилган саёҳат болажонларга манзур бўлди. Байрам арафасида боғда ҳақиқатан ҳам ҳаёт қайнаган.
Жажжиларнинг бири музқаймоқ, яна бири шар кўтарганча завқ билан байрам гаштини
суришаяпти. Барчасининг мунчоқдек кўзларида қувонч балқийди. Орзулари осмон
болажонлар худди эртаклар оламига тушиб қолишгандай, аттракционларда мазза
қилиб учишмоқда. Кичкинтойларнинг севимли масканига айланган ушбу боғ ёз
мавсумида доимо гавжум. Бу ерда нафақат болалар, балки улар билан бирга келган
ота-оналар, бобо-бувилар ҳам маданий дам олишади. Зеро, тинч-осуда, осмони
мусаффо юртимизга ана шундай қувончли кунлар, шодиёналар ярашади.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul