JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » САЛОМАТЛИК – УСТУВОР МАҚСАД

САЛОМАТЛИК – УСТУВОР МАҚСАД

26-08-2015 08:42 Navoiy shahri, Yangiliklar
Мустақиллик йилларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди. Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасалар мисолида ҳам буни яққол кўриш мумкин. Тўртта оилавий поликлиника, битта қишлоқ врачлик пункти ва битта кўп тармоқли марказий поликлиникадан иборат бирлашмада айни вақтда 849 нафар саломатлик посбонлари халқимизга малакали хизмат кўрсатиб келаётир. – Муассасаларимизда 54 нафар олий, 32 нафар биринчи ва 19 нафар иккинчи тоифали шифокорлар фаолият кўрсатмоқда, – дейди бирлашманинг даволаш ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари Марҳабо Жабборова. – Ҳудудимиздаги 113 минг 281 нафар аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур даво муолажаларини олиб бориш юзасидан муайян ишларни амалга ошириб келаяпмиз. Жорий йилда Президентимизнинг тегишли қарорлари ҳамда "Саломатлик – 3” лойиҳаси асосида барча оилавий поликлиникаларимизнинг гинекология, жарроҳлик, стоматология, терапия хоналари 154 миллион 290 минг сўмлик 11 турдаги замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлангани қувонарлидир. Бирлашма тизимидаги муассасаларда "Соғлом она – соғлом бола” дастури асосида бепул тиббий текширувлар мунтазам йўлга қўйилган бўлиб, унга малакали мутахассислар жалб этилган. Айни кунда бу ерда 23 минг 404 нафар туғиш ёшидаги аёллар, 8994 нафар ўсмир ва 39839 нафар 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар рўйхатга олинган. Улар ҳар йили бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. – Авваллари халқимиз айрим оғир хасталикларни даволатиш учун Тошкентга боришарди, – дейди шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника акушер-гинекологи Меҳринисо Алимова. – Ҳозир эса бунга ҳожат йўқ. Чунки шаҳримизда ҳам мустақиллик берган имкониятлар туфайли замонавий шифо масканлари барпо этилди. Уларда беморларни текширувдан ўтказиш ва самарали даволаш учун барча шароитлар етарли. Маҳаллаларда, таълим масканларида, кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари, болалар иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида эрта эмлаш тадбирлари ўз вақтида олиб борилаяпти. Натижада халқимиз орасида гепатит, сил ва бошқа эпидемиологик хасталикларга чалиниш, оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари сезиларли даражада камайган. Бу ҳам мустақиллик йилларида соҳада эришилган энг катта ютуқларимиздан биридир. Ҳозирги вақтда барча тиббиёт муассасаларини қайта реконструкция қилиш, уларни замонавий талаблар даражасида жиҳозлаш, янги-янги шифо масканларини бунёд этиш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда ўтган йили шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли "Тинчлик” қишлоқ врачлик пункти қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда эса 4-сонли оилавий поликлиниканинг замонавий типдаги янги биноси қуриб битказилди. Яқин кунларда у фойдаланишга топширилиши билан шаҳар аҳолисига янги бинода замонавий тиббий хизмат кўрсатила бошлаши қалбларга қувонч бахш этади. 2016 йилдан бошлаб бирлашма таркибидаги кўп тармоқли марказий ҳамда биринчи, иккинчи ва учинчи оилавий поликлиникаларнинг бинолари ҳам янгидан бунёд этилиши кўзда тутилган. Бирлашма ходимлари "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури юзасидан ҳам бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги акция доирасида 5388 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари олиб борилди ва уларнинг 59 нафарига вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар шароитда даволаниш учун бепул йўлланма берилди. Бу эса юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг, инсон манфаатлари, унинг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Мухтасар қилиб айтганда, бугун шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасаларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, кекса инсонлар, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасида мисли кўрилмаган даражада салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Бу ерда эл саломатлигига дахлдорлик туйғуси билан яшаётган фидойи шифокорларнинг, инсон тақдири, унинг саломатлигини асрашдек нозик ва мураккаб, аммо масъулиятли ва шарафли касб эгаларининг шижоатли меҳнатидан барча мамнун.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!