БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
Атроф тилларанг тусга кириб, табиатнинг яна бир фасли –
олтин куз кириб келди. Ёз бўйи мириқиб дам олган ўғил-қизлар яна мактаб томон
йўл олишди. Иккинчи сентябрь – Билимлар куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади.
Бошланган янги ўқув йилида шаҳримиз мактабларининг 1-синфларига 2985 нафар
ўқувчи қабул қилинди. Барча таълим муассасалари сингари 5-умумтаълим мактабида ҳам
"Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида янги ўқув
йилининг бошланиши – Билимлар куни тадбири бўлиб ўтди. 596 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мактабнинг 1-синфларига бу
йил 68 нафар жажжи ўғил-қизлар қабул қилинди. Сабрина Багирова ҳам ўқувчи
бўлганлигидан жуда мамнун. – Мен илк бор мактабга қадам қўйдим, – дейди у қувонч ва
ҳаяжонларини яширолмасдан. – Устозларимиз бизни илиқ қарши олишди. Турли ўқув
қуролларидан иборат Президент совғаларини беришди. Энди маза қилиб шу ерда
таҳcил оламиз. Билимлар куни тадбири шаҳардаги 17-умумтаълим мактабида ҳам
кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мактаб узра жаранглаган давлатимиз мадҳияси ҳар
бир ўғил-қизни ўқишга, илм чўққиларини забт этишга ва янги мақсадлар сари дадил
интилишга ундади. – Таълим масканимизда 7 та 1-синфлар мавжуд бўлиб, бу йил
уларга 242 нафар ўқувчи қабул қилинди, – дейди мактабнинг маънавий-маърифий
ишлар бўйича директор ўринбосари Шалола Тилавова. – Қаранг, бугун ҳар бир
ўқувчининг кўзларида чексиз ҳаяжон, юзларида қувонч ва шодлик акс этиб турибди.
Аминманки, бу ёшлар чуқур билими, кенг дунёқараши ва ақлу заковати билан
эртанги келажагимизнинг муносиб эгалари бўлишади. Маънавий-маърифий тадбирда сўз олган фахрий ўқитувчилар, зиёлилар
юртимиз ўтмиши, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, юксак бунёдкорлик
ишлари тўғрисида гапиришди. Ўқувчилар озод ва обод Ватан, мустақиллик, бахт ва
тинчлик ҳақида куй-қўшиқлар ижро этишди. 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент
совғалари топширилди. Шу куни барча синфларда "Биз кеча ким эдигу, бугун ким
бўлдик?” мавзусида мустақиллик дарслари ўтилди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul