ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ КЕКСАЛАР
Хонадонимиз файзи
ҳисобланган отахон ва онахонларимизнинг ёш авлод тарбияси, унинг маънавий
жиҳатдан шаклланишидаги ўрни жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам кекса
авлод давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат-эътибори ва ғамхўрлиги билан
қуршаб олинган. Бундай эътибор ва эъзоз Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2015 йил 15 февралдаги 2302-сонли қарори билан тасдиқланган "Кексаларни
эъзозлаш йили” Давлат дастурининг вилоятимиздаги ижроси мисолида ҳам яққол
кўзга ташланади. Давлат
дастурининг иккинчи бўлими 9,11 бандларига асосан 1941-1945 йиллардаги уруш ва
меҳнат фронти фахрийларининг 462 нафари фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70
йиллиги шарафига эсдалик юбилей медаллари билан тақдирланди. 110 нафар уруш
ҳамда 31 нафар меҳнат фронти қатнашчилари телевизорлар, 108 нафар уруш
фахрийлари мобил телефон аппаратлари билан таъминланди. Дастурнинг
15-бандида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз ва ижтимоий
мададга муҳтож кекса кишиларнинг "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва "Нуроний”
жамғармаси, маҳаллалар аҳолиси, айниқса ёшлар, ҳомийлар ва саховатпеша
инсонларнинг фаол иштирокида ҳар бир маҳаллада камида 1 нафар фахрийни қамраб
олган ҳолда 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий
дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш назарда тутилган. Вилоят ҳокимининг 2015
йил 25 майда қабул қилинган 87-сонли қарорида бу борадаги вазифалар аниқ равшан
белгилаб олинди. 2015-2017 йилларда 903 нафар жумладан, жорий йилда 301 нафар
уй-жойлари таъмирланиши лозим бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз
фуқаролар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қамраган вилоят дастури
ишлаб чиқилди. Ҳозиргача улардан 225 нафарининг уй-жойлари салкам 467 миллион
сўмлик ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирлаб берилди. Шунингдек,
дастурнинг III бўлим 28 бандига асосан 87 нафар уруш ва меҳнат фронти
фахрийлари ҳамда 535 нафар кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий
заиф қатламлари вакиллари меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
сиҳатгоҳларида соғломлаштирилди. Дастурнинг мазкур
бўлими 26-бандига асосан вилоятимизда жорий йилнинг биринчи ярмида 231 нафар
муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситалари билан таъминланди. Жумладан,
улардан 87 нафарига ногиронлар аравачаси, 42 кишига эшитиш мосламаси, 65
нафарига ҳассалар ва 37 юртдошимизга қўлтиқтаёқлар етказиб берилди. Ўз навбатида кекса
авлод вакиллари ҳам ўзларининг ҳар томонлама давлат ва жамият ғамхўрлиги ва
эътибори билан қуршалганлиги, жамиятнинг тенг ҳуқуқли, қолаверса, имтиёзли
аъзоси эканларини ҳис этишаяпти. Отахон ва
онахонларимиз олий ва ўрта махсус ҳамда умумий таълим муассасалари, корхона ва
ташкилотлар, ҳарбий қисмлардаги турли маънавий-маърифий тадбирлар, уч авлод
учрашувларига ташриф буюришмоқда. Уларда ёшларга ўзларининг ёшлик даври билан
ҳозиргисининг ўртасида ер-билан осмон қадар фарқ борлигини, буларнинг барчаси
Ватанимиз мустақиллиги ва Президентимизнинг доноларча ғамхўрлиги туфайли
эканлигини сўзлаб беришаяпти. Ёш авлодни бугунги дориламон кунларинг қадрига
етиш, бундай шарт-шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, жамиятимизнинг муносиб
аъзолари бўлишга даъват этишмоқда.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul