ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИ - ДУНЁ ТИНЧЛИГИ
"Баркамол авлод” болалар марказида "Оиладаги осойишталикдан
дунё тинчлиги сари” мавзуида миллий акция ўтказилди. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, ХТМФМТТЭБ, маданият ва спорт
ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир "Кексаларни эъзозлаш йили”
Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги
ҳамда Инсон ҳуқуқлари кунига бағишланди. Оила жамиятнинг асосий негизи бўлиб, ёш авлод онгига
инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби юксак туйғулар унинг
муҳитида сингади. Шунинг учун оилаларнинг тинчлиги, жамият ва юрт тинчлигини
таъминлайди. Тадбир доирасида ташкил этилган "Одам савдосига йўқ деймиз”,
"ОИТС – умр заволи” мавзуларидаги плакатлар ва расм чизиш танлови,
"Конституцияни биласизми?” номли савол-жавоблар баҳсида иштирокчилар фаол
қатнашдилар. – Мен бугунги тадбирда "ОИТС наслдан наслга ўтади” мавзусида
расм чизаяпман, – дейди Навоий маданият ва санъат коллежи ўқувчиси Моҳигул
Норчаева. – Унда мен ОИТСга чалинган ҳомиладор онадан мурғак гўдакка ҳам
касаллик юқишини тасвирладим. Бундай тадбирларда қатнашиш менга завқ
бағишлайди. Тадбир давомида "Ўзбекнинг бахтли қизлари” мавзуида
"Зулфияхоним издошлари” клуби аъзоларининг чиқишлари ҳам иштирокчиларга манзур
бўлди. – Яқинда Зулфия номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловида
маданият йўналиши бўйича вилоят босқичида иштирок этиб ғолиб бўлдим, – дейди
16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Нозигул Михлиева. –
Танловнинг республика босқичида қатнашиб, ўзимга билдирилган ишончни оқлаш
ниятидаман. Шундан сўнг, Навоий маданият ва спорт ишлари бўлими
тасарруфидаги "Наврўз” халқ театри томонидан драматург Маннон Хамиднинг
"Замоннинг синган ойнаси” спектакли намойиш этилди. – Спектаклда юртимизда ёши улуғ инсонларга бўлган эътибор ва
ғамхўрлик акс этган, – дейди шаҳримиздаги 1-давлат ихтисослаштирилган
умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Шамшиева. – Саҳна асарида уларга ҳурмат
эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънодаги ажралмас
қисмига айланганлиги, кексаси бор хонадон файзли бўлишини ёшларимиз тўғри
англаб етишлари лозимлиги уқтирилган. Нуроний отахон ва онахонларимизни хўрлаш,
уларни зориқтириш оқибатлари спектаклда ишонарли тарзда очиб берилган. Бу каби
тадбирлар ўқувчи ёшларни она Ватанга садоқатли, маънавиятли, баркамол авлод
бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Акция сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга вилоят
хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul