МАҲАЛЛА – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да "Маҳалла – менинг тақдиримда” мавзуда бўлиб ўтган кўрик-танловда вилоятимизнинг 301 та маҳалла фуқаролар йиғинлари орасидан саралаб олинган энг
намунали ўзини ўзи
бошқариш органлари иштирок этди. "Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган ўнта жамоа қатнашиб, учта шарт бўйича ўзаро беллашди. Жамоалар
тақдимот йўналишида берилган мавзу доирасида ўзлари яшаётган маҳалла тарихи, у
ерда олиб борилаётган ишлар, Ватанимиз тараққиётига маҳалла аҳлининг қўшаётган
ҳиссаси, ёшларнинг таълим-тарбияси, эришаётган ютуқлари ҳамда
"Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни
слайдлар ёрдамида кўрсатиб беришди. – Маҳаллалар азалдан ўлмас қадриятлар, аждодлардан мерос
анъаналаримиз сайқал топадиган маскандир, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Навоий вилоят бўлим бошқаруви етакчи мутахассиси Соҳиб Аҳмедов. – Ушбу танлов
орқали ёшларнинг ўз маҳалласига ҳурмат туйғусини юксалтириш, қадриятларимизни
эъзозлаш, миллий-маданий анъаналаримизни ривожлантириш, ёш авлодни соғлом ва
етук инсонлар этиб тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини
кучайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Иштирокчи жамоалар савол-жавоб ва иншо ёзиш шартларида ҳам
ўз маҳаллаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, бунёдкорлик
ишлари, маҳаллаларнинг жамиятдаги ва ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш тўғрисида
фикр-мулоҳазаларини баён этиб, ўз таклифларини билдиришди. – Бугунги танловга бошқа жамоалар сингари биз ҳам алоҳида
тайёргарлик билан келдик, – дейди Навоий шаҳридаги "Бунёдкор” маҳалласининг
"Бунёдкор” жамоаси аъзоси Маҳфуза Пўлатова. – Тадбир жараёнида ўз маҳалламиз
тарихи ва бугунги ҳаёти, анъаналари тўғрисида, ҳудудимиз одамларининг эзгу
ишлари ҳақида янада кўп тушунчага эга бўлдик. Қизғин тарзда кечган беллашув якунида ғолиблар аниқланди.
Ҳакамлар хулосасига кўра, Навоий шаҳри "Бунёдкор” маҳалласининг "Бунёдкор”
жамоасига биринчи, Хатирчи тумани "Уйшун” маҳалласининг "Сардор” жамоасига
иккинчи ва Қизилтепа тумани "Ванғози” маҳалласининг "Ванғози ворислари” жамоасига
учинчи ўрин насиб этди. Қолган жамоалар ҳам турли номинациялар бўйича
тақдирланди. Ғолибларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul