ВАТАН ҲИМОЯСИ – ШАРАФЛИ БУРЧ
Истиқлол шарофати билан ўтган йигирма тўрт йил давомида
мусаффо осмонимизни ҳимоя қилишга қодир миллий армия барпо этилишида улкан
ишлар амалга оширилди. Бугунги кун ҳарбийлардан жисмоний соғломликни, юксак
ақл-идрокни, интеллектуал салоҳиятга эга, руҳий-маънавий дунёси бой ҳамда
ахборот-коммуникация технологияларининг сир-асрорини пухта ўзлаштиришни талаб
этмоқда. – Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 9 декабрдаги
Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги
фармойишига биноан жойларда ҳарбийлар билан учрашувлар ва бошқа
маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, – дейди шаҳримиздаги ҳарбий қисм
командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, капитан Ўктам
Саломов. – Бу йилги Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда "Таянчим ва суянчим,
фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида нишонланмоқда. Ҳар бир
йигитни энг олий мақсади юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга
ҳисса қўшишдан иборатдир. Бугун Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш, Ватан
ҳимоячиси деган номга муяссар бўлиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий
бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланди. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган
тадбирларнинг бош тантаналари "Фарҳод” маданият саройида давом этди. Унда
муқаддас заминимиз, халқимиз тинчлиги, юртимиз осойишталиги, сарҳадларимиз
дахлсизлигини таъминлаётган кўкси қалқон Ватан ўғлонларининг иштирок этганлиги
барчага қувонч улашди. – Ўзбекистон Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони, Муҳтарам
Президентимиз томонидан биз ҳарбийларга йўлланган табрикни эшитиб, жуда
фахрландим ва шу касбни танлаганимдан яна бир бор ғурурландим, – дейди
суҳбатдошимиз, Навоий шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Мўминов. – Дунё
ҳамжамияти замонавий қуроллар ва жанговор ҳарбий техника билан таъминланган
профессионал миллий армиямизни тан олди. Бугун сафимизда ана шундай қудратли
армиямизга мос етук ва баркамол ўғлонлар хизмат қилмоқда. Биз ҳарбийлар учун
қаратилаётган эътибор, берилаётган имтиёз хамда имкониятларга жавобан Ватанимиз
сарҳадларини мустаҳкам ҳимоя қилиш, ёш зобит ва аскарларга юртимизни кўз
қорачиғидек асраш каби муқаддас бурчни сингдиришда ўзимизнинг касбий
маҳоратимизни аямаймиз. Вилоят санъаткорларининг катта концерт дастури билан давом
этган тантанали тадбирда тинчлик ва осойишта ҳаёт, она ватан ҳамда мардликни
тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди. Санага бағишланган бундай
тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul