НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 31
январдаги "Транспорт
воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни
тасдиқлаш ҳақидаги 54-сонли
қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й.,
1-2-сон, 17-модда;)ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар Ички ишлар
бўлимининг 2015 йил 17 февралдаги 24/1867-сонли хатини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
5. Шаҳардаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март- 30 июнда; жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 август кунлари ўтказилади.
6. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларини техник кўриги:
биринчи марта - 1 март - 30 июнда;
иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилсин.
Бу ҳолатда мазкур транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
7. Мажбурий техник кўрикдан ўтказилганлик учун қуйидаги тартибда йиғим ундирилсин:
транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;
мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида;
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
8. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
9. Шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Ф.Бобокулов)га:
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, техника воситаларини суғурталанганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш;
мулкчилик шаклидан қатъий назар техник кўрикдан ўтган ҳар бир транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
10. Тасарруфида 50 тадан ортиқ техника воситалари бўлган автокорхона ва ташкилотлар, жумладан:
Навоий Кон металлургия комбинати давлат корхонаси 3-сонли автокорхона;
"Қизилқумцемент” ОАЖ;
"Навоийазот” ОАЖлари йиллик давлат техник кўригини сифатли ва самарали ўз вақтида ўтказиш учун ойлик маошлари сақланган ҳолда биттадан техник муҳандис – ходим ажратиб, шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмасига юборсинлар.
11 Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш топширилсин.
12. Шаҳар ички ишлар бўлими (Ю.Эшмуродов) мазкур қарор ижросининг натижаси бўйича 2015 йилнинг 10 ноябрига қадар шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
13. Мазкур қарор "Navoiypress” газетасида расман эълон қилинсин.
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Л.Облақулов зиммасига юклатилсин.
Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатов
2015 йил 10 март
Қ-115/03
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul