<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокими Н.А.Ахатовнинг 2015 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан МАЪРУЗАСИ

Навоий шаҳар ҳокими Н.А.Ахатовнинг 2015 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан МАЪРУЗАСИ

05-02-2016 14:40 Navoiy shahri, Maqolalar  
     Ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари!
    Жорий йилнинг 15 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича олдимизга қўйилган вазифаларни ва 23 январь куни вилоят фаоллари йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан бугун шаҳар фаоллари йиғилиши ўтказилмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли бугун халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқда ва келажакка ишонч билан қарамоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳар бир кишининг қалбига ўзгача ғурур, фахр туйғусини бахш этаяпти. Бу каби улкан ислоҳотлар бутун мамлакатимиз, вилоятимиз, ва Навоий шаҳрида ҳам татбиқ этилганлиги боис йилдан-йилга шаҳримизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари сезиларли даражада ошишига эришилмоқда. Хусусан, ўтган 2015 йилда Навоий шаҳрида маҳаллий бюджет даромад қисмининг истиқбол кўрсаткичлари тўлиқ бажарилиши таъминланди. Ҳисобот даврида экспорт прогнозларининг бажарилиши таъминланиб, тармоқ ва ҳудудий корхоналар томонидан 395 млн. долларлик маҳсулотлар ташқи бозорга экспорт қилинди ва бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан 104 фоизни ташкил этди. Биргина, ҳудудий корхоналар томонидан ҳисобот даврида 34,1 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич топшириққа нисбатан 102,8 фоизга, ўтган йилга нисбатан эса 160,4 фоиз ўсишга эришилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 7 та ҳудудий корхоналар томонидан 3,6 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шаҳарда фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш йилдан-йилга ўзининг сезиларли самараларини бермоқда. 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида қиймати 11,3 млрд. сўмга тенг бўлган 6 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. ("Кўзи ожиз болалар махсус мактаб интернати” – реконструкция, 13-сонли мактаб – капитал таъмирлаш, Вилоят Сил касалликлари диспансери” – реконструкция, 4-сонли оилавий поликлиникаси – янгидан қуриш, Наркология диспансери – реконструкция, Кончилик касб хунар коллежи – капитал таъмирлаш) Бундан ташқари 1,2 млрд. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 14 та мактабгача таълим муассасаси ва 5 та мактабда том ва инженерлик коммуникация ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, шаҳардаги "Баркамол авлод болалар маркази” биносида капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, мазкур ишлар учун республика бюджет маблағлари ҳисобидан 222,8 млн. сўмлик маблағлар сарфланди ҳамда 130,0 млн. сўмлик жиҳозлар билан таъминланди. 19-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам маҳаллий маблағлар ҳисобидан 1,9 млрд. сўм ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди ва болажонлар ихтиёрига топширилди. Шаҳарда, ободонлаштириш, коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек маҳаллий ва умумфойдаланувдаги йўлларни қуриш бўйича ҳам ишлар жадаллаштирилиб, ободонлаштириш бошқармаси балансидаги 13 та объектда жами 20,5 км ички автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди. Шулар қаторида республика йўл жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4,9 км 2 та умумфойдаланувдаги ва ички йўллар таъмирдан чиқарилди. Яъни, "Ғалаба” шоҳкўчаси капитал реконструкция қилиниб, "Гулистон” қўрғонида янги йўл қурилди. Бугунги кун иқтисодиётида яна бир муҳим масала бу – дебитор-кредитор қарздорликни қисқартириш масаласидир. Ушбу йўналишда ҳам муайян амалий ишлар олиб борилиб, ҳисобот йилида 2014 йилга нисбатан электр энергияси бўйича қарздорлик 2,3 млрд. сўмга ва табиий газдан қарздорлик 561 млн. сўмга камайишига эришилди. Аммо шуни қайд этиб ўтишим керакки, бугунги кунда ҳам қарздорлик юқори даражада сақланиб қолинаётганлигини инобатга олсак, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришимиз талаб этилади. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш бўйича Муҳтарам Юртбошимизнинг 2015 йилда қабул қилинган Фармони ва бир қатор қарорлари ижроси шаҳарда изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда шаҳарда рўйхатдан ўтган 2172 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 253 таси 2015 йилда янгидан ташкил қилинди. Хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларни ишлаб чиқаришдаги салмоғини янада ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 180,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ва натижада ушбу субъектларда 3400 нафар янги иш ўринлари яратилди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2014 йил 3 июлда қабул қилинган "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПҚ-2200-сонли) қарор шаҳардаги тадбиркорлар учун яна бир қанча имкониятлар эшигини очиб берди. Мазкур қарор доирасида шаҳардаги НКМК ДК 1-Сон ГМЗ ва "Навоийазот” АЖ корхоналари оралиғида 3 та саноат ҳудудлари ташкил этилди ва 56 та лойиҳалар томонидан инвестициялар ўзлаштирилди. Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларга кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида Муҳтарам Президентимиз томонидан яна бир муҳим қарор, яъни 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2340-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор доирасида, шаҳардаги 19 та объектлардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва ижроси белгиланган муддатларда таъминланди. Жумладан, 2 та хўжалик жамиятларининг давлат активларини чет эл инвесторларига, 8 та хўжалик жамиятларининг давлат активларини эса оммавий савдоларга чиқариш юзасидан ишлар ниҳоясига етказилди. 2 та давлат объектлари инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан "ноль” харид қийматида тадбиркорларга берилди. Шаҳарда кам қувватли ва фаолият кўрсатмаётган корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳам қатор тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси белгиланган муддатларда таъминланди. Яъни, тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан умумий қиймати 12,1 млрд. сўмлик 74 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 398 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида, Президентимизнинг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли қарори асосида шаҳримизда "Ягона дарча” маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилганлигини ҳам алоҳида эътироф этишимиз зарур. "Ягона дарча” тамойили бўйича 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан "Ягона дарча” ва тегишли масъул ташкилотлар электрон калитлар билан таъминланиб, "E-ijro” портали орқали ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди. Ҳозирги кунга қадар тадбиркорлардан "Ягона дарча” марказига жами 135 та мурожаатлар қабул қилиниб, 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатишга масъул бўлган ташкилотларга жўнатилди. Юборилган электрон мурожаатлардан 40 тасига рад жавоби олинган бўлса, 81 тасига ижобий жавоблар электрон тарзда қабул қилинди ва тадбиркорлик субъектига белгиланган тартибда тақдим этилди. Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатига устувор йўналиш сифатида эътибор қаратилиб, бу борада ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина, Муҳтарам Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури бу борада амалга оширилаётган ишларнинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилмоқда. Мазкур дастур асосида шаҳримизда мутасадди ташкилотлар томонидан 250 дан ортиқ маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, фестиваллар ва тарғибот лойиҳалари, шунингдек, 20 тадан ортиқ кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ўтказилди. Натижада, Дастурга мувофиқ ўтказилган барча акция ва лойиҳалар асосида ташкил этилган тадбирларга жами 32 мингдан ортиқ шаҳримиз ёшлари қамраб олинди. Республика танлов ва мусобақаларида 59 нафар шаҳримиз ёшлари ғолибликни қўлга киритиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан 26 тага ошди. Шаҳримиздаги мавжуд 30 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган 2015 йилда "Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини учун 300 млн. сўм маблағ ҳисобига янги бино қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, "Гулзор”, "Ишонч”, "Чинор” ва "Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ мебель жиҳозлари билан таъминланди. Ўтган 2015 йилда маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш, вояга етмаганларга моддий томондан кўмак бериш, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз қариялар ҳамда меҳнатга лаёқатсизлар қатлами моддий аҳволини яхшилаш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, шаҳардаги 93 нафар кекса ҳамда ёлғиз оилаларга 20 млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 16 нафар уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ёлғиз ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг хонадон ва уйлари таъмирлаб берилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан яна бири аҳоли бандлигини таъминлаш масаласидир. Бу борада шаҳримизда белгиланган вазифалар тўлиқ уддаланди. "Бандлик” дастури асосида 7604 та янги иш ўринлари яратилди ва уларнинг 2571 нафари бевосита хотин-қизларни ташкил этди. Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларни доимий иш жойлари билан таъминлаш борасида ҳам етарли ишлар амалга оширилиб, ҳисобот даврида шаҳардаги коллежларни битирган 2310 нафар коллеж битирувчиларининг бандлиги таъминланди. Тижорат банклари томонидан уларга ўз бизнесини ташкил қилиш мақсадида 2,9 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Яна бир муҳим масала "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида аҳоли турли қатламларининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга ҳомийлар, ижрочилар, бюджет маблағлари ҳамда банк кредитлари ҳисобидан 12,8 млрд. сўм маблағлар сарфланди ва белгиланган топшириқ ортиғи билан бажарилди (режага нисбатан маблағ ҳисобида 105%). Ана шу ўзлаштирилган маблағлар негизида, кексаларга янада кўпроқ шарт-шароитлар яратиш, турмуш тарзини яхшилаш, турли учрашувлар, кечалар, маънавий-маърифий, энг асосийси, ўзларининг ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга етказишга бағишлаб тадбирлар уюштириш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш каби қатор тадбирлар амалга оширилди. Шаҳарда ўтган йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалаларига ҳам муҳим ва долзарб масала сифатида ёндашилди. Шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, Ички ишлар масъул ходимлари ҳамкорлигида шаҳримизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр учрашувлар ташкил этилиб, ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди. Ягона интерактив давлат хизмати Навоий шаҳри электрон манзилига йил давомида 22 та мурожаатлар, шундан 7 таси юридик, 15 таси жисмоний шахслардан келиб тушган ҳолда ижроси белгиланган муддатда ижро этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги "Республика иқтисодиёт тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2367-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳрида 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ишларига хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан дастур ижроси 139,7 фоизга бажарилиши таъминланди. Муҳтарам Президентимиз 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берар эканлар, "Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур,” деб таъкидладилар. Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан белгиланган 7 та энг муҳим устувор йўналиш биз учун энг муҳим асос ҳисобланади. Мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида бошланган тизимли ислоҳотларни, иқтисодиётимизда, авваламбор, саноат ва қишлоқ хўжалигида туб таркибий ўзгаришларни сўзсиз давом эттириш, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва бу соҳа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш биринчи устувор вазифа этиб белгиланди. Бу ўринда, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш ва модернизация қилиш, жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. 2016 йилда саноат соҳасида юксак технологияларга асосланган ва замонавий муҳим объектлар ва қувватларни ишга тушириш, инвестицияларни амалга ошириш ҳамда такомиллаштириш лозим. 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастур доирасида умумий қиймати 31,5 млрд. сўмлик 92 та лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг ҳисобига 1195 та янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилган. 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам давом эттириш иккинчи устувор вазифа этиб белгиланди. Бу борада шаҳримизнинг 18-кичик туманида қурилаётган 35 дан ортиқ кўп қаватли уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат қилувчи инженер-муҳандислик коммуникация тизимларини яратиш ишлари бошланган бўлиб, 2016 йил 1 чорак якуни билан тугатишни белгилаб олганмиз. Учинчи устувор йўналиш қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 2016 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастуримизнинг принципиал муҳим йўналишидир. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги дастур доирасида 12 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бунинг ҳисобига 87 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштилган. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш тўртинчи устувор вазифа этиб белгиланди. 2016 йилда шаҳарда Инвестиция дастури бўйича қиймати 8,0 млрд. сўмга тенг бўлган 3 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш режалаштирилган. Шаҳардаги сил касалликларига қарши кураш диспансерини қуриш ишларини якунига етказиш ва 250 қатновли 2-оилавий поликлиника янгидан бунёд этилиши режалаштирилган ҳамда Навоий шаҳрида тиббиёт мажмуаси қурилиш ишлари бошланиб босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинган. Бундан ташқари Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан шаҳардаги 7-сонли мактабда янги замонавий спорт зали биносини қуриш режалаштирилган. Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади. 2016 йилда 7929 та янги иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Жумладан, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш ҳисобидан 2760 та иш ўрни яратилади. 2016 йилда 2560 та коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш мақсадида дастурга мувофиқ 1889 та битирувчилар иш билан таъминлаши лозим. Муҳтарам Юртбошимиз айтганларидек, "Бу масалани ҳал этмасдан туриб амалда ўз истиқболимизни кўриш мумкин эмас. Бу охир-оқибатда бизнинг ўз фарзандларимиз, набираларимиз олдидаги бурчимиздир”. Шундай экан, биз уларни иш билан бандлигини таъминлашга ва келажакда ўз ҳаёт йўлларини тўғри танлаб олишларига масъулият билан ёндашишимиз шартдир. Бундан ташқари, 2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳар бир касб-ҳунар коллежида ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш ҳамда 516 та квоталанган иш ўринлари барпо этиш белгиланган. Шунингдек, 2016 йилда ҳам умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг тўлиқ қамраб олиниши, бунда битирувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда танлаган мутахассисликлари бўйича ўқитиш назарда тутилган. 2016-2017 ўқув йилида шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари 2067 нафарни ташкил этади. Мазкур битирувчиларнинг 80 фоизи касб-ҳунар коллежларида, қолган қисми академик лицейларда ўқиш истагини билдирган. Иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бешинчи устувор вазифа этиб белгиланди. 2016 йилда шаҳардаги ҳудудий корхоналар томонидан 23 млн. долларга тенг экспортни амалга ошириш белгилаб олинган. Шунингдек, иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларни қўшимча равишда экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда. 2016 йил "Маҳаллийлаштириш” дастури бўйича кичик бизнес субъектларида 6 та лойиҳа таклифи бўйича импортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Олтинчи устувор вазифа, бугунги шароитда, Интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, "Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантиришдир ҳисобланади. Шаҳарда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, электрон ҳужжат айланиш тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматларининг сифатини янада ошириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Жумладан, сув таъминоти ва оқова сув соҳасида ягона тизимли истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган "Биллинг” тизимини жорий этиш, Ягона дарча орқали тадбиркорларга расмий веб-сайти орқали интерактив хизматларни кўрсатишни йўлга қўйиш талаб этилади. 2016 йил "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги авваламбор, халқимизнинг асрий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилишига, она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлишига қатъий ишонишнинг яна бир амалий ифодаси бўлиб, бу еттинчи устувор вазифа этиб белгиланди. Давлат дастурида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, перинатал, скрининг марказлар, патронаж хизматларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини шакллантириш, мустаҳкамлаш, ёш оналар ҳамда болаларни парваришлаш даражаси, сифатини ошириш, оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, қиз болаларни жисмонан соғлом, шунингдек, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг академик лицей, касб-ҳунар коллежларида таълим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз шартдир. Муҳтарам юртбошимиз айтганларидек "Бунёдкорлик, тараққиёт бор жойда халқни руҳи кўтарилади, келажакка умиди кучаяди” шундай экан, 2016 йилга мўлжалланган дастурий вазифаларни амалга ошириш, биринчи навбатда, ҳар биримиз ўз ишимизни қандай ташкил этишимиз, олдимизга қўйган улкан мақсадларга эришиш учун куч ва имкониятларимизни, билим ва тажрибамизни қанчалик самарали сафарбар эта олишимизга боғлиқ деб ўйлайман ва бу вазифаларни амалга оширишда барчангизга куч-қувват ва омадлар тилаб қоламан! 


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!