JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » АЁЛНИ УЛУҒЛАШ САОДАТИ...

АЁЛНИ УЛУҒЛАШ САОДАТИ...

14-03-2016 17:37 Navoiy shahri, Yangiliklar
Баҳор ҳавосининг ёқимли ифори... Чеҳраси баҳор гулларидек яшнаб, табассум билан "Фарҳод” маданият саройига, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимга карнай-сурнай садолари остида муҳтарама онахонлар, мунис аёллар ва лобар қизлар ташриф буюришмоқда. Аёлнинг қадри улуғланган юртда бугун байрам шодиёнаси ҳукм сурмоқда...

Тадбир ташкил этилган муҳташам сарой вилоятимиздаги турли жабҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан лиммо-лим. Меҳр тўла кўзларда қувонч, чеҳраларда ҳаяжон барқ урган. Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб барча аёлларни самимий муборакбод этди. Шундан сўнг юртимиз равнақи йўлида камарбаста бўлган хотин-қизларнинг бир гуруҳи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. – Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, – дейди вилоят тадбиркор аёллар уюшмаси раиси Гуландом Жумаева. – Бугунги кунда хотин-қизлар барча соҳаларда эркаклар билан елкама-елка меҳнат қилишмоқда. Булар ичида олис чўл ҳудудларидаги чўпон аёлидан тортиб, тадбиркор, ҳарбий, депутат хотин-қизларнинг борлиги юртимизда улар манфаати учун катта имкониятлар яратилганлигининг самарасидир. Замон билан ҳамнафас яшаётган мунис аёлларимиз меҳрибон она, ажойиб уй бекаси бўлиш билан бир қаторда жамиятда ўз ўрнига эга бўлган соҳа ходимлари ҳамдир. Бугун барча хотин-қизларнинг чеҳрасидаги табассумни кўриб, уларни чин маънода бахтли эканликларини англадим. – Ойнаижаҳон орқали муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг биз хотин-қизларга йўллаган байрам табригини эшитиб, қалбим ифтихорга тўлди, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Мавжуда Бобоқулова. – Бу йилги байрам, чин маънода, ҳақиқий шодиёнага айланди. Юртимизда биз аёлларга кўрсатилаётган эҳтиром нақадар чексизлигини дилдан ҳис этдим. Тантанада санъат аҳлининг қўшиқлар ва рақслар гулдастаси байрам иштирокчиларига ўзгача кайфият, қувонч бағишлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!